UZ

Сўнгги янгиликлар

16:18ЎФА раҳбарияти Майамидаги ФИФА Ижроия футбол саммитида қатнашди  0 15:56Маскерано: "Интер Майами" дунёнинг энг яхши 16 жамоаси қаторига кирди"  2 15:34"Насаф" ОЧЛ Элитда кимлар билан ўйнайди?  4 15:14МЮ Мбеумо учун курашда пешқадам ва у учун катта пул ажратишга тайёр  1 14:45Лотар Маттеус "Манчестер Сити"га Тер Штегенни сотиб олишни маслаҳат берди  0 14:17Жонни Эванс МЮда маълум бир лавозимга тайинланади  0 13:48Миш-мишларга қарамай, Маунт МЮни тарк этишни режалаштирмаяпти  3 13:20Илёс Зейтуллаев: "Самарқанддаги 3 очкони жамоавий ғалаба деган бўлардим"  4 13:02Мареска: "АҚШдаги об-ҳаво туфайли машқ қилиш деярли имконсиз"  0 12:34Раулнинг навбатдаги манзили Испания U-21 термаси бўлиши мумкин — музокаралар бошланди  0 12:07"Бавария" дортмундликлар юлдузини сотиб олмоқчи  0 11:39"Манчестер Сити" ҳимоячисининг дисквалификацияси узайтирилди  4 11:19Суперлига. 14-тур ҳакамлари маълум: "Насаф" – "Пахтакор" учрашувини Тўхтасинов бошқаради  26 10:40"Тоттенхэм" 20 ёшли япониялик футболчининг трансфери бўйича келишувга эришди  1 10:04Шаҳбоз Умаров “Турон“ билан хайрлашди. Унинг кейинги жамоаси водий клуби бўлиши мумкин  7

ЎФФ 14 декабрь куни 2017 йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимини ўтказади Янгиликлар

ЎФФ 14 декабрь куни 2017 йилнинг энг яхшиларини тақдирлаш маросимини ўтказади

Теглар :  тақдирлашЎФФ
Шу йилнинг 14 декабрь куни Алишер Навоий номидаги Давлат академик катта театрида футбол бўйича 2017 йилнинг “Энг яхшилари”ни тақдирлаш маросими бўлиб ўтади.

Маросимда бир қатор номинациялар бўйича жорий йилнинг энг яхшилари аниқланади. Жумладан, 


“Йилнинг энг яхши футболчиси”

“Йилнинг энг яхши аёл футболчиси”

“Йилнинг энг яхши мураббийи”

“Йилнинг энг яхши ёш футболчиси”

“Йилнинг энг яхши футзалчиси”

“Йилнинг энг яхши мухлислар жамоаси”

“Йилнинг энг яхши клуби”

“Энг яхши футбол академияси”

“Ўзбек футболи ривожига ҳисса қўшаётган энг яхши чет эллик мураббий”

“Fair Play” соврини

“Ёшлар лигаси ғолиби”


Бу йил Ўзбекистоннинг энг яхши футболчиси ва мураббийини миллий чемпионатимизда иштирок этаётган клублар бош мураббийлари ва сардорлари овоз бериш йўли билан аниқлашини ҳам таъкидлаб ўтиш зарур.

Маросимда эстрада юлдузлари ва халқимиз севган қўшиқчилар чиқиш қилади.

Тақдирлаш маросимида вилоят футбол федерациялари масъуллари, миллий чемпионатимизда иштирок этаётган клублар раҳбарлари, футболчилар, мураббийлар, футбол академиялари тарбияланувчилари, шунингдек, юртимиздаги чет эл давлатларининг элчихоналари, турли вазирликлар, идоралар, ташкилотлар вакиллари ва ОАВ ходимлари иштирок этади.

Рейтинг: +16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика