UZ

Сўнгги янгиликлар

18:36Фабрицио Романо: Ўзбекистон Фабио Каннаваро билан боғланди  3 18:23Деку "Барселона"нинг Нико Уильямсга бўлган қизиқишини рад этди  1 18:16Суперлига. "Сўғдиёна" - "Нефтчи". Таркиблар маълум  3 18:00Суперлига. "Машъал" – "Бухоро" (матнли трансляция)  0 17:55Ҳиндистон клуби ОЧЛ 2 мусобақасидан четлаштирилди  1 17:35"Қайрат"нинг португалиялик легионери: "Тарихга кириш учун қўлимиздан келганини қиламиз"  1 17:14Факт. "Бухоро" 23 йилдан буён "Машъал"ни сафарда ютолмаяпти  1 16:56Факт. Виталий Левченко Жиззахда "Сўғдиёна"га мағлуб бўлмаган  4 16:35Қозоғистон терма жамоасига вақтинчалик бош мураббий тайинланди  1 16:13Дракслер етакчилигидаги "Ал Аҳли" Андижонда!  7 15:55Ўзбекистон футбол ассоциацияси Эрон терма жамоаси собиқ устозига жиддий қизиқмоқда  45 15:20"Валенсия" Винисиус ҳақидаги ҳужжатли фильм туфайли Netflix'ни судга берди  14 14:57ФИФА ЖЧ-2026 саралашида иштирок этаётган терма жамоага техник мағлубият ёзди  0 14:30Кападзе ФИФА кунларида терма жамоа бошқарувида бўлади  22 14:02Ротация режалаштирилган. "Реал" "Қайрат"га қарши ўйинда майдонга тушириши мумкин бўлган футболчилар маълум  12

ЎФАда йиғилиш ўтказилди Янгиликлар

ЎФАда йиғилиш ўтказилди

Бугун Ўзбекистон футбол ассоциациясида ҳудудий футбол ассоциациялари вице-президентлари ва футбол академиялари директорлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда ЎФА расмий сайти.

Йиғилишни ЎФА Биринчи вице-президенти Умид Аҳмаджонов олиб борди. Йиғилишда ҳудудий болалар-ўсмирлар футбол академиялари фаолияти танқидий кўриб чиқилди.

Биринчи навбатда футбол академияларининг инфратузилмасини яхшилаш, сифатли майдонлар барпо қилиш, академия тарбияланувчиларига барча шарт-шароитларни муҳайё қилиш масалалари муҳокама қилинди.

Умид Аҳмаджонов мамлакатда футболни ривожлантиришда академияларнинг аҳамияти юқори эканини таъкидлар экан, академияларнинг асосини мустаҳкам қилиб шакллантирилиш асосий вазифалардан бири эканини айтиб ўтди.

Бу борада футболи ривожланган хориж академиялари тажрибасидан фаол равишда фойдаланиш зарурлиги ҳам таъкидланди. Жумладан, Қатар миллий терма жамоасининг сўнгги Осиё Кубогидаги муваффақиятида бу мамлакатда фаолият юритаётган "Aspire" академияси, у ерда ишлаётган хорижий мутахассисларнинг ўрни катта экани қайд этиб ўтилди. Шундан келиб чиқиб, юртимиздаги ҳудудий болалар-ўсмирлар футбол академиялари директорлари ва мураббийларини малака ошириш ва тажриба ўрганиш учун футболи ривожланган Испания, Италия, Голландия каби мамлакатлар академияларига сафарга юбориш бўйича ҳам топшириқлар берилди.

Шунингдек, ҳудудий болалар-ўсмирлар футбол академияларидаги бўш иш ўринларини малакали мутахассислар билан тўлдириш, юқори савияли мураббийларни бу ерга жалб қилиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Рейтинг: -72   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика