UZ

Сўнгги янгиликлар

10:46Германия МТЖ аъзоси келажаги борасида бир қарорга келди  0 10:45“Fair-play”ни “Машъал”га беринглар  1 10:15Европанинг ТОП клуби Рамосга таклиф юборди  0 09:46Кейннинг "Бавария"даги келажаги маълум  0 09:20Флик жамоасининг Чемпионлар Лигасидаги ғалабасига муносабат билдирди  2 08:52Месси навбатдаги совринига эга чиқди  9 08:26"Динамо" етакчиларидан бири жамоани тарк этди  2 08:00Ўзбекистоннинг ЖЧ-2026даги эҳтимолий рақиби Конго ДРнинг Африка Миллатлари Кубоги учун қайдномаси маълум  13 07:29Суперлига плей-офф. Бугун "Арал"нинг рақиби маълум бўлади  10 03:05ЕЧЛ. Салоҳсиз "Ливерпуль" меҳмонда "Интер"ни мағлубиятга учратди  19 03:05ЕЧЛ. Дастлаб гол ўтказиб юборган "Барселона" якунда "Айнтрахт"ни мағлубиятга учратди  54 03:00ЕЧЛ. "Челси" Бергамода камбэк қурбони бўлди, "Тоттенхэм" ва "Атлетико"да ғалаба ва бошқа натижалар  8 01:38Слотнинг ўрнини эгаллаши мумкин бўлган икки мураббийнинг номи маълум бўлди  5 00:45Гвардиола Алонсо ҳақида: "Реал" ва "Барса"га мураббийлик қилиш – энг қийини. Хаби бу вазиятдан чиқиб кетишга қодир"  2 00:45ЕЧЛ. "Бавария" ўз уйида "Спортинг"ни мағлубиятга учратди  3

ЎФА тотализатор ва келишилган ўйинларда иштирок этган футболчи, ҳакам ва шахсларни жазолади ва бир умрга футболдан четлатди Янгиликлар

ЎФА тотализатор ва келишилган ўйинларда иштирок этган футболчи, ҳакам ва шахсларни жазолади ва бир умрга футболдан четлатди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Этика қўмитасининг навбатдаги йиғилишида бир қатор масалалар кўриб чиқилди.

Жумладан, Ўзбекистон Суперлигаси, Про лига ва Биринчи лиганинг бир қанча учрашувларида бош ҳакам сифатида ишлаган Э.Турсунов ўзининг таниши фуқаро Р.Сахобутдинов орқали хорижий букмейкерлик ташкилотлари вакиллари билан ўзаро тил бириктирган ҳолда ўйинларнинг натижасига таъсир ўтказиш ва тотализаторга пул тикиш орқали моддий манфаатдор бўлиб келган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон футбол ассоциацияси Этика қўмитаси Э.Турсуновни Интизом кодексининг 5.60-банди билан айбдор деб топди ва унга нисбатан футбол билан боғлиқ фаолиятнинг барча туридан умрбод четлатиш жазоси тайинланди. Фуқаро Р.Сахобутдинов ҳам Интизом кодексининг ушбу банди билан айбдор деб топилиб, ўрганиш ишларига ёрдам берганлиги ва бошқа енгиллаштирувчи ҳолатлар инобатга олиниб, унга нисбатан футбол билан боғлиқ фаолиятнинг барча туридан 2 йил муддатга четлатилиш жазоси белгиланди.

Шунингдек, бир қатор футболчилар келишилган ўйинларда иштирок этганликда гумон қилинаётганлиги ҳолати юзасидан “Машъал” ПФК томонидан юборилган мурожаатни ўрганиш натижасида қуйидагилар аниқланди.

Хусусан, футболчилар С.Рахматуллаев ва Н.Павленколар хорижий букмейкерлик фаолияти билан шуғулланувчи ташкилот вакиллари билан ҳамкорлик қилиб, келишилган ўйинларда қатнашишга ҳаракат қилганлиги аниқланди. Ушбу футболчилар Ўзбекистон футбол ассоциацияси Этика қўмитаси томонидан Интизом кодексининг 5.52, 5.53, 5.60-бандларига асосан айбдор деб топилиб, уларга нисбатан футбол билан боғлиқ фаолиятнинг барча туридан 1 йил муддатга четлатиш ҳамда жарима интизом жазоси тайинланган.

Шу билан бирга, “Машъал” ПФК футболчилари Р.Ягудин ва Д.Тўхтабоевлар ЎФА Интизом кодексининг 5.53-бандига мувофиқ “Футбол бутунлигини (яхлитлигини) ҳимоя қилиш тўғрисидаги Декларация” бандларини бажармагани, яъни спорт меъёрий ҳужжатларига зид бўлган ҳар қандай уриниш ёки бошқа ноқонуний хатти-ҳаракатлар тўғрисида Ўзбекистон футбол ассоциациясининг Футбол фаолиятини назорат қилиш бўйича махсус инспекциясини ўз вақтида хабардор қилмагани учун айбдор деб топилиб, ҳар бирига жарима жазоси тайинланди.

Бундан ташқари, 2010-йилда (U-12) туғилган тарбияланувчилар ўртасида “Профессионал футбол мактаблари лигаси” Ўзбекистон кубоги доирасидаги Тошкент вилояти ФММ — Хоразм вилояти ФММ ўртасидаги учрашувни бошқарган ҳакамлар М.Орзидинов, Г.Бобомуродов ва М.Бегалиевларга ўйинни “тўғри” бошқаришлари учун “Хоразм” ПФКнинг ёрдамчи мураббийи М.Абдуллаев томонидан 3 млн. сўм миқдорида пул маблағлари берилган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон футбол ассоциацияси Этика қўмитаси томонидан бош ҳакам М.Орзидиновга 2 йил муддатга, ҳакамлар Г.Бобомуродов ва М. Бегалиевларга 1 йил муддатга, “Хоразм” ПФКнинг ёрдамчи мураббийи М.Абдуллаевга эса 1 йил муддатга футбол билан боғлиқ фаолиятнинг барча туридан четлатиш интизом жазолари тайинланди.

Ўзбекистон футбол ассоциацияси келишилган ўйинларни аниқлаш бўйича ОФК, “Спортрадар” ва бошқа тегишли ташкилотлар билан билан мунтазам равишда ҳамкорлик қилиб келаётганлигини маълум қилади. Ўз навбатида, келгусида аниқланадиган ҳолатлар юзасидан айбдор шахсларга нисбатан қатъий чоралар кўрилиши тўғрисида огоҳлантиради.

Рейтинг: -16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика