UZ

Сўнгги янгиликлар

20:14Абдуқодир Ҳусановнинг Беларусдаги мураббийи Тошкентдаги мастер-класс ўтди  0 20:04"Ювентус" — "Видад". Таркиблар маълум  2 20:00Суперлига. "Пахтакор" – "Қўқон-1912" (матнли трансляция)  6 20:00Суперлига. "Шўртан" – "Сурхон" 0:1 (матнли трансляция)  3 19:43Асқаров "Турон"ни тарк этди  0 18:51Моуринью АПЛ вингери билан шартнома имзоламоқчи  0 18:25Тожиев билан "Пахтакор" ютқазмаяпти, Сергеев тўхтамаяпти, “Қўқон-1912” эса Тошкентда ғалабани 30 йилдан бери кутяпти  4 18:22"Арсенал" "Реал" хавбекига қизиқишни тиклади  2 17:58"Барселона" Араухо бўйича қарор қабул қилди  1 17:28"Ювентус" хавбеки АПЛга йўл олиши мумкин  0 17:01"Байер" "Ливерпуль" футболчисини 30+5 млн фунт эвазига трансфер қилмоқда  1 16:38Деку: "Нико Уильямс "Барселона"га ўтмоқчи. Биз у билан шартнома имзолашга ҳаракат қиламиз"  0 16:13"Навбаҳор" ОКМКни йирик ҳисобда мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  1 15:51Пеп "Ман Сити"нинг совринсиз мавсуми ҳақида: "Сиз буни хоҳлаган бўлардингиз, лекин бу ҳақиқат эмас. Англия Суперкубогини қўлга киритдик! Бу етарли эмас, лекин биз ютдик"  3 15:23Гулер: "Алонсо қўл остида ўзимни "Реал"нинг муҳимроқ футболчиси сифатида ҳис қиляпман"  2

ЎФА Роналду таҳсил олган академия билан ҳамкорликни йўлга қўйди Янгиликлар

ЎФА Роналду таҳсил олган академия билан ҳамкорликни йўлга қўйди

ЎФА мамлакатимизда футболни ривожлантириш учун хорижий мамлакатлар футбол федерациялари, клублар ва академиялар билан яқин ҳамкорликни ўрнатиб иш олиб боришга асосий эътиборни қаратмоқда.

Жумладан, Ўзбекистон футбол ассоциацияси мутасаддилари Санъат Шарипов ва Шарофиддин Ҳожиниёзов Португалиянинг "Спортинг" клубига ташриф буюриб, бу клуб билан ҳамкорлик масалалари бўйича келишиб олишди.

Жумладан, "Спортинг" клуби академияси директори Пауло Гомес ва клубнинг Спорт лойиҳаларини амалга ошириш бўйича масъули Диего Гома билан учрашув чоғида ЎФА мутасаддилари болалар футболини ривожлантириш ва мураббийлар малакасини ошириш мавзусида суҳбатлашишди. Шунингдек, ёзда мамлакатимизда "Спортинг" клуби футбол оромгоҳи ташкил этиши бўйича ҳам маслаҳатлашиб олинди.



"Спортинг" клуби академияси дунёга машҳур академия бўлиб, ўз вақтида бу ерда Луиш Фигу, Криштиану Роналду каби жаҳон юлдузлари, "Олтин тўп" соҳиблари таҳсил олишган. 2016 йил Европа чемпионлигига эришган Португалия терма жамоаси таркибидаги 23 нафар футболчининг 10 нафари "Спортинг" академияси тарбияланувчиси ҳисобланади.

"Биз футболчилардан ўзининг ёшига мос стандартлар асосида меҳнат қилишни, машғулотлар олиб боришни талаб қиламиз. Биз 14-15 ёшли футболчидан ақлбовар қилмас ўйин кўрсатишни сўрамаймиз. Бу ёшда у ўз салоҳиятини тўлиқ намойиш қила олмайди. Аммо бизнинг талаблар асосида меҳнат қилса, 20 ёшга бориб биз "тайёр маҳсулот" - топ-клублар эътиборини қозона оладиган футболчига эга бўламиз. Академиямиз тарбияланувчиси Криштиану Роналду бунга ёрқин мисол",- дейди клуб директори Пауло Гомес.



Диего Гома эса 7 йил давомида Қатарнинг машҳур "Aspire" академиясида фаолият олиб бориб, футболчиларни тайёрлаш, уларнинг иқтидорини юзага чиқариш бўйича катта ҳажмдаги меҳнатни амалга оширди. Қатар миллий терма жамоасининг яқинда БААда ўтган Осиё Кубогидаги муваффақиятида мазкур инсоннинг ҳам ҳиссаси катта деб айтиш мумкин.    

Музокаралар давомида Диего Гома ёзда мамлакатимизга ташриф буюриб, "Спортинг" клуби томонидан ташкил қилинадиган футбол оромгоҳида иштирок этиши бўйича келишиб олинди.


Рейтинг: +12   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика