UZ

Сўнгги янгиликлар

23:33Роберт Левандовски фаолиятини Италияда давом эттириши мумкин  0 22:32"Реал" Бундеслигада янги чап қанот ҳимоячиси топди  0 21:38"Милан" форварди АПЛга кўчиб ўтиши мумкин  0 21:02ЖЧ саралаши. Португалия Роналдусиз рақиб дарвозасига 9 та тўп киритиб, мундиалга чиқди  85 20:38Гюлер Ҳусановнинг жамоадошига айланиши мумкин  7 19:50Холанд: "Мен терма жамоада бўлганимда Норвегия ҳеч қачон саралашдан ўтмаган"  13 18:58U-17 ЖЧ. Ўзбекистон Хорватияни пенальтилар сериясида мағлуб этиб, нимчорак финалга чиққан ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ   8 18:36Лондон клуби Эндрикни ижарага олмоқчи  2 17:48"Ньюкасл" "Манчестер Сити" футболчисини харид қилмоқчи  1 17:12Рейндерс: "Милан"нинг "Интер"га қарши ўйинини албатта томоша қиламан"  1 16:45Модрич: "Биз бу муваффақият билан фахрланишимиз керак"  1 16:20Мбаппе ва Зидан бир жамоада ўнайди-ми?!   3 15:55"Арсенал"нинг яна бир футболчиси термадан жароҳат билан қайтди  0 15:29Ўзбекистон Эронга қарши қандай рангдаги либосда ҳаракат қилади?  15 15:01Қозоғистондаги энг қиммат стадион? Актобедаги янги аренанинг нархи эълон қилинди  14

ЎФА раҳбарияти Алёша Асанович ва Гайоз Дарсадзе билан учрашди Янгиликлар

ЎФА раҳбарияти Алёша Асанович ва Гайоз Дарсадзе билан учрашди

Бугун Ўзбекистон Футбол Ассоциациясида Хорватия футболи фахрийси, ЎФА техник директорлигига номзод Алёша Асанович ва ФИФА техник консультанти Гайоз Дарсадзе билан учрашув бўлиб ўтди.

Футбол кундан кунга ривожланиб бормоқда ва мураббийлик, бошқарув фаолиятлари, хусусан, техник директор лавозими доимий равишда билимларни ошириб бориш, замонавий тенденцияларни кузатиш ҳамда жорий этишни талаб қилади. Суҳбат давомида ана шу масалалар ҳақида сўз борди. 



Академиялардаги таълим ва машғулотлар бевосита техник директорлар назорати остида эканлиги, барча жараёнларни ташкил этишда бу мутахассисларнинг билим ва савияси муҳим эканлиги таъкидланди. ФИФА техник консультанти Гайоз Дарсадзе Ўзбекистонда бу йўналиш бўйича бир қанча лойиҳалар ишга туширилганини айтиб, ФИФА талаблари асосида мутахассисларни тайёрлаш бўйича маълумот бериб ўтди.



Ўз ўрнида, хорватиялик мутахассис Алёша Асанович аввалги ташрифлари давомида бир нечта ҳудудларимизда бўлгани, Ўзбекистонда иқтидорли ва техник жиҳатдан кучли футболчилар кўп эканлигини қайд этди. Бироқ асосий вазифа мураббийларни савиясини янада ошириш, бу борада уларга профессионал ва илмий асосланган таълим беришни янги босқичга олиб чиқиш кераклигини таъкидлади.

Конструктив руҳда ўтган учрашувда иштирокчилар бир қатор йўналишлар юзасидан ўзаро фикр алмашдилар ҳамда олдинда турган режаларни муҳокама қилдилар.



Маълумот учун, Алёша Асанович Жаҳон чемпионати иштирокчиси ҳисобланиб, фаолияти давомида кўплаб номдор жамоалар, хусусан, "Монпелье", "Хайдук", "Вальядолид", "Наполи" ва "Дерби Каунти" каби жамоаларда тўп тепган. Мураббий сифатида Хорватия U-21 ва миллий терма жамоада ишлаган. Техник директор сифатида бир қанча клубларда тажриба тўплаган.

Рейтинг: +3   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика