UZ

Сўнгги янгиликлар

21:25АПЛ. "Манчестер Сити" - "Ливерпуль" 0:0 (матнли трансляция)  80 21:08Сон Хён Мин "Манчестер Юнайтед"га ўтиши мумкин?!  2 20:48"Бавария" — "Айнтрахт". Таркиблар маълум  0 20:32"Бани Яс" — "Ал Ваҳда". Эркинов захирада  0 20:01Тибо Куртуа Тедесконинг истеъфосидан сўнг Бельгия терма жамоасига қайтишни хоҳламоқда  7 19:39"Манчестер Юнайтед" ёзда "Барселона" футболчиси билан шартнома имзолашга уриниб кўради  4 19:17U-20 Осиё кубоги. Корея Республикаси пенальтилар сериясида Ўзбекистонни мағлуб этиб, ярим финал ва жаҳон чемпионати йўлланмасини қўлга киритди  414 19:15"Реал" — "Жирона". Мадриддаги ўйин учун таркиблар маълум  56 18:31А Серия. "Наполи" меҳмонда "Комо"га мағлуб бўлди ва биринчи ўринга қайтиш имкониятидан фойдалана олмади  6 18:25Рафаэл Леау Саудия Арабистонига йўл олиши мумкин  1 17:58"Арсенал" Мойзе Кинни 52 млн еврога харид қилиши мумкин  2 17:21АПЛнинг икки гранди де Йонгнинг трансфери бўйича "Барселона" билан боғланди  2 16:55Ўртоқлик ўйини. "Нефтчи" Молдова жамоасини мағлуб этди  4 16:04U-20 Осиё кубоги. Япония пенальтилар сериясида Эронни мағлуб этиб, ярим финалга ва ЖЧга йўлланма олди!  11 15:37Зайниддин Тожиевнинг ўғли Беларусь клубида кўрикдан ўтмоқда  13

ЎФА миллий терма жамоанинг ФИФА рейтингидаги ўрнига муносабат билдирди Янгиликлар

ЎФА миллий терма жамоанинг ФИФА рейтингидаги ўрнига муносабат билдирди

ФИФА рейтинги нисбий кўрсаткичдан бошқа нарса эмас. Ўзбекистон термасининг айни вақтда 95-ўринда тургани, унинг ўзидан олдинда турган жамоалардан кучсизлигини билдирмайди.

Ўзбекистон миллий термаси 2017 йилнинг 5 сентябрь санасидан буён расмий ўйинда иштирок этгани йўқ. Ундан олдинга ўтиб олган термалар эса Осиё Кубоги учун саралашни давом эттиришга мажбур бўлганди. Ўша ўйинларда қўлга киритилган очколаргина айни пайтдаги рейтингга сабаб бўлди.

ЎФА ўз принципларидан чекинмайди ва ўртоқлик ўйинларини сифатли ташкил қилиш учун ҳаракатни давом эттиради. Яъни, кучсизроқ рақибларни енгиб, жадвалда кўтарилиб олиш ҳақида ўйламайди. 2019 йилнинг январь ойида бўлиб ўтадиган Осиё Кубоги эса ҳамма масалага ойдинлик киритиб беради.

Осиё Кубогига қуръа ташланишида ФИФА рейтинги инобатга олинмади. ЖЧ—2022 саралашига қуръа эса Осиё Кубогидан кейин бўлиб ўтади. Қитъа чемпионатидаги натижа Ўзбекистон термасини рейтингда юқорига олиб чиқиши мумкин.

Маълумот учун, ЎФА раҳбариятида ўзгариш юз берганидан кейин Ўзбекистон термаси бирорта ҳам расмий ўйинда иштирок этганича йўқ. ФИФА рейтинги сўнгги 4 йиллик натижаларидан келиб чиқиб тузилади. Демак, айни вақтдаги ҳолат учун жавобгарлик кимларнинг зиммасида экани барчага маълум.

Рейтинг: +74   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика