UZ

Сўнгги янгиликлар

03:10АПЛ. "Ливерпуль" "Сандерленд" билан дуранг ўйнади, "Челси" "Лидс"га ютқазди  11 03:08Италия кубоги. "Интер" "Венеция"ни аяб ўтирмади. "Наполи" пенальтилар сериясида ғалаба қозониб, кейинги босқичга чиқди  0 03:03Германия кубоги. "Бавария" "Унион"ни мағлубиятга учратиб, чорак финалга йўл олди  0 03:00Суперлига-2025. Мавсум давомида мураббийлар томонидан айтилган сара фикрлар   4 02:30АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Брентфорд"ни қийинчиликсиз мағлубиятга учратди  5 01:30"Барселона" кейинги ҳафта Гарсия билан узоқ муддатли шартнома имзолайди  0 01:00"Реал Мадрид" ва ниҳоят Ла Лигада ғалаба қозонди. Мбаппедан дубль  37 00:35Снейдер: "Мбаппе келаси йил "Олтин тўп"ни қўлга киритади, бунга деярли 100 фоиз ишончим комил"  2 00:17Мбаппе 2025 йилдаги 61-голини урди  5 23:26Кроос "Реал"нинг олдинги ва ҳозирги авлодини солиштириш ҳақида гапирди  1 22:59Вернер январдаёқ "Интер Майами"га ўтиши кутилмоқда  3 22:35Суперлиганинг ёшлардан иборат рамзий терма жамоаси эълон қилинди  2 22:05Гвардиола АПЛ чемпионлиги учун курашаётган жамоаларни баҳолади  4 21:35"Бунёдкор" жамоа легионерларидан бири расман клубни тарк этганини маълум қилди  5 21:04ОКМК клуби ўз дарвозабонларидан бири билан келишувни бекор қилди  0

ЎФА футзал учун масъул янги ташкилот тақдимотини ўтказади Янгиликлар

ЎФА футзал учун масъул янги ташкилот тақдимотини ўтказади

Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон профессионал футбол лигаси муассислигида Ўзбекистон футзал федерацияси ташкил этилмоқда.

Аввалроқ мазкур ташкилот нафақат футзал, балки соҳил футболи учун ҳам масъул бўлиши хабар қилинганди. 

25 декабрь куни Ўзбекистон Республикаси Спорт вазирлиги, Миллий олимпия қўмитаси, Ўзбекистон футбол ассоциацияси ҳамда Ўзбекистон профессионал футбол лигаси раҳбарияти иштирокида тақдимот маросими ўтказилади. Тадбир "Ҳилтон" меҳмонхонасининг анжуманлар залида 19:00 да старт олади. 

Мазкур тақдимот маросимида футбол клублари вакиллари, футзал мутахассислари, ҳудудий ассоциациялар раҳбарлари ва ОАВ вакиллари иштирок этиши кўзда тутилган. Унда янги ташкилот раҳбар органлари жамоатчиликка таништирилади. 

Шунингдек, тадбирнинг иккинчи қисми журналистлар билан матбуот анжумани кўринишида давом эттирилади. Бунда янги ташкилот раҳбарияти ўзининг ривожланиш дастури, истиқболдаги режалар ва ОАВни қизиқтирган шу каби бошқа саволларга жавоб қайтаради. 

Ўзбекистон футбол ассоциацияси билан ҳамкорлик қилаётган барча спорт журналистлари тақдимотда иштирок этиши мумкин.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика