UZ

Сўнгги янгиликлар

00:40"Челси" ҳужумчиси Лондоннинг бошқа бир клубига ўтиши мумкин  2 00:00Марҳабо, 2025 йил!  6 23:51Грилиш "Манчестер Сити"дан кетиши мумкин?  1 23:25Расман: Машарипов "Истиқлол" билан шартномасини икки йилга узайтирди  3 22:56"Реал" асосий ҳимоячиларидан бири билан шартномани узайтириши кутилмоқда  3 22:35ОФК янги йилга янги логотип билан қадам қўйди  3 21:50"Реал" ўзининг очиқ машғулотларида 2024 йилда қўлга киритилган совринларни намойиш қилди  10 21:35"Навбаҳор" ва "Сўғдиёна" янги мавсум учрашувларини шартли равишда ўз майдонларида қабул қилишади  4 21:10Навбатдаги омадсизлик. Уэйн Руни расман Чемпионшип клубини тарк этди  7 20:45Расман: "Нефтчи" ўз дарвозабони билан шартномани узайтирди  3 20:21Тарихий Олимпиада, "Ланс"даги олов Абдуқодир, "Насаф" ва "Андижон"га аталган мавсум — 2024 йил ўзбек футболида яна қандай воқеалар юз берди?  4 19:55МЮ мухлислари Зиркзее ўйиннинг 33-дақиқасидаёқ захирага олинганини қарсаклар билан қарши олишди  2 19:33Криштиану Роналду "Ал Насср"дан кетишга қарор қилди  27 19:05"Челси" "Борнмут"нинг бир йўла икки ҳимоячисини сотиб олмоқчи  0 18:48МТЖнинг навбатдаги йиғини ва Иорданияга қарши баҳс учун чақирилган футболчилар рўйхати маълум  6

ЎФА деярли 3 ойдан кейин Ойбек Бозоров ва Черан 2 та, Шерзод Аъзамов эса 3 та ўйинга дисквалификация қилинганини эълон қилди Янгиликлар

ЎФА деярли 3 ойдан кейин Ойбек Бозоров ва Черан 2 та, Шерзод Аъзамов эса 3 та ўйинга дисквалификация қилинганини эълон қилди

Ўзбекистон футбол ассоциацияси Тартиб-интизом қўмитаси 2021-йилги мавсум сўнгги турида бўлиб ўтган учрашувларда юз берган ҳолатлар бўйича қарорлар чиқарди.

Жумладан, 2021-йилнинг 24-ноябрь куни Ўзбекистон кубоги ярим финал доирасидаги “Пахтакор” — “Бунёдкор” учрашувида “Пахтакор” жамоаси футболчиси Драган Черан ўйиннинг 21-дақиқасида тўп учун курашда оёғининг таг қисми билан рақиб ўйинчисининг тизза қисмига зарба берган. Ҳакам ушбу вазиятда уни учрашувдан четлаштирган. Шунингдек, мазкур ўйинда “Пахтакор”нинг яна бир футболчиси Шерзод Аъзамов 120+2 дақиқада ўйин қоидасини жиддий тарзда бузгани, яъни тўп учун курашда оёғининг таг қисми билан рақиб футболчиси оёғининг кафт қисмига зарба бергани учун майдондан четлаштирилган. Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, “Пахтакор” жамоаси футболчилари Драган Черан 2 та ўйинга, Шерзод Аъзамов эса 3 та ўйинга дисквалификация қилинди ва уларнинг ҳар иккисига нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Ўзбекистон кубоги ярим финал доирасидаги яна бир баҳс “АГМК” — “Насаф” учрашувида меҳмонлар футболчиси Марко Станоевич ўйиннинг 61-дақиқасида қоидани жиддий равишда бузган. Яъни у тўп учун курашда оёғининг таг қисми билан рақиб футболчисининг тизза қисмига зарба берган ва ўйиндан четлаштирилган. Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, унга нисбатан 2 та ўйинга дисквалификация қилиш ва жарима интизом чораси қўлланилди.

Шунингдек, 2021-йилнинг 4-декабрь куни “Пахтакор” — “Насаф” жамоалари ўртасидаги Ўзбекистон кубоги финал учрашувининг 34-дақиқасида “Насаф” жамоасининг футболчиси Ойбек Бозоров ўйин қоидасини жиддий тарзда бузгани, яъни тўп учун курашда оёғининг таг қисми билан рақиб ўйинчисининг тўпиқ қисмига кучли зарба бергани учун майдондан четлаштирилган. Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, “Насаф” клуби футболчиси Ойбек Бозоров 2 та ўйинга дисквалификация қилинди.

Ўзбекистон Суперлигасининг 25-туридан ўрин олган “Андижон” — “Навбаҳор” учрашувининг 89-дақиқасида “Андижон” жамоаси сафида ҳаракат қилган Усмонали Исмоналиев “Навбаҳор” жамоаси мухлислари жойлашган секторга қараб ножўя ҳаракатларни амалга оширган. Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Усмонали Исмоналиевга нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Ўзбекистон Суперлигасининг 26-туридан ўрин олган “Насаф” — “Локомотив” учрашувида “Насаф” жамоаси футболчиси Жўрабек Маннонов ўйиннинг 65-дақиқасида қоидани жиддий бузган, яъни оёғининг таг қисми билан рақиб футболчиси оёғининг кафт қисмига зарба берган ва ўйиндан четлаштирилган. Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, “Насаф” жамоаси футболчиси Жўрабек Маннонов 2 та ўйинга дисквалификация қилинди ва унга нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Ўзбекистон Суперлигасининг 26-туридан ўрин олган яна бир учрашув — “Сурхон” — “Машъал” баҳсида меҳмонлар вакили Нажмиддин Нормуродов ўйиннинг 90+6 дақиқасида рақибга орқа томондан елкаси билан зарба берган. Ҳакам ушбу вазиятда уни ўйиндан четлаштирган. Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, “Машъал” жамоаси футболчиси Нажмиддин Нормуродов 1 та ўйинга дисквалификация қилинди.

Шунингдек, Суперлиганинг ушбу туридан ўрин олган “АГМК” — “Сўғдиёна” учрашувида “АГМК” жамоаси футболчиси Александр Касьян ўйин якунидан сўнг ҳакамликдан норозилигини қўпол тарзда билдирган ва унга қизил карточка кўрсатилган. Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, Александр Касьян 3 та ўйинга дисквалификация қилинди ва унга нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Футзал Олий лигасининг 6-тури доирасидаги “Локомотив” – “Строитель-Зарафшон” учрашувидан сўнг “Локомотив” жамоасининг мураббийи Фарҳод Мираҳмедов Интизом Кодексининг 5.43-бандини бузган, яъни Суперлига ва Про лига клублари бош мураббийлари учрашувдан кейинги матбуот анжуманида иштирок этиши ҳақидаги мажбуриятни бажармаган. Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, “Локомотив” футзал жамоаси бош мураббийи Фарҳод Мираҳмедовга нисбатан жарима интизом чораси қўлланилди.

Футзал Олий лигасининг 7-тури доирасидаги “Насаф” – “Металлург” учрашувининг 22-дақиқасида ўйин қоидаси бузилганидан сўнг “Металлург” жамоасининг бош мураббийи Равшан Раджабов ҳакамга нисбатан ўз норозилигини билдирган. Ёрдамчи ҳакам уни тинчлантиришга уринган. Ушбу вазиятда “Металлург” футболчиси Илҳом Раджабов ёрдамчи ҳакамга нисбатан тажовузкор хатти-ҳаракатни амалга оширган ва қизил карточка билан майдондан четлаштирилган. Тартиб-интизом қўмитасининг қарорига кўра, “Металлург” клуби футзалчиси Илҳом Раджабов 2 та ўйинга дисквалификация қилинди.

Рейтинг: -31   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика