Одриосола ҳатто Марсело ва Карвахални ортда қолдирмоқда

Omonjon To`xtamirzayev
11 дек 2018
Ёзги трансфер ойнаси вақтида "Қироллик клуби" сафига келиб қўшилган иқтидорли футболчи ўзини кўрсатишни бошлади.

Ушбу мавсумда жамоага қўшилган, Одриосола клуб ҳимоячилари кетма-кет жароҳат олгани туфайли тезда асосий таркибга кириш имкониятига эга бўлди. Кўпчилик ҳали ҳам Альваронинг тажрибалироқ бўлган Карвахаль билан курашдаги имкониятларини пастроқ баҳолаяпти, аммо...

Статистикага назар ташлайдиган бўлсак, Одриосола ушбу мавсум "Реал Мадрид" ҳимоячилари ичида голли узатма етказиб бериш борасида еттакчилик қилмоқда. Испаниялик ёш иқтидор соҳиби ушбу мавсум шерикларига учта голли узатма етказиб берди.          


Omonjon To`xtamirzayevМуаллиф
Манба: brfootball