Одил Таарабт: "Балотелли Суаресдан кўра, кўпроқ Ибрагимовичга ўҳшайди"

Tolibjon Qosimov
25 авг 2014, 17:44
"Милан"нинг собиқ ярим ҳимоячиси Одил Таарабтнинг сўзларига кўра, таркибида бундай футболчи билан "қизиллар" чемпионлик учун кураша олади.
"Ўйлашимча, Балотелли яқин вақт ичида ўсганини исботлайди. "Ливерпуль" - таркибида тажрибали футболчилар ҳам бор бўлган ёш жамоа. Масалан, Стивен Жерарддан кўп нарса ўрганиш мумкин. Агар Марио ва Старриж бу мавсумда 20 тадан гол уришса, "Ливерпуль" чемпионликни қўлга киритади. Балотелли Суаресни ўрнини босади деб бўлмайди. Улар умуман бошқача футболчилар. Марио кўпроқ Ибрагимовичга ўҳшайди" - дейди Таарабт.

Tolibjon QosimovМуаллиф
Манба: sport-express.ru

Сўнгги янгиликлар

Барча ›