UZ

Сўнгги янгиликлар

11:40Хоселу: "Карвахаль "Олтин тўп"га лойиқ"  0 11:16Яқин ўтмиш юлдузи Хуан Мата "яшил қитъа"га йўл олди  0 10:55Футзал. Бугун дунёнинг энг кучли термасига қарши баҳс олиб борамиз  5 10:27Футзал. Парагвай терма жамоаси Тошкентга етиб келди  1 09:55Жаҳон чемпиони Роналдунинг жамоадошига айланиши мумкин  12 09:26"Реал Мадрид"нинг яна бир асосий таркиб футболчиси ФИФА кунларида жароҳат олди  3 09:10Миллатлар лигаси. Португалия - Хорватия, Роналду терма жамоа сафидаги 131-голини урди  3 08:58Дахшатли нархлар. "Барселона" мухлисларга футболкаларни тарихдаги энг қиммат нархларда сотмоқда   4 08:30ЖЧ саралаши. Аргентина - Чили, Аргентина ўз уйида йирик ғалаба қозонди, Ди Мария терма жамоа билан хайрлашди  4 08:26Машариповнинг голи, Юсуповнинг қаҳрамонлиги. Ўзбекистон - КХДР учрашувидан ГАЛEРEЯ  3 07:59Роналду: "Португалиянинг Евро-2016даги ғалабаси жаҳон чемпионатидаги ғалабага тенг"  32 07:28Миллат қаҳрамонлари! ФИФАнинг энг кучсиз жамоаси тарихида илк бор расмий учрашувида ғалаба қозонди  8 01:47Миллатлар лигаси. Роналду 900-голини урган ўйинда Португалиядан ғалаба ва бошқа натижалар  8 01:10Сенсация! Манчинининг Саудияси Индонезияни мағлуб қила олмади  6 00:55Жалолиддин Машарипов: "Ўйинимиздан кўнглим тўлмади, бундан яхшироқ ўйнай оламиз"  4

Одил, Анзур, Сардор, Игнатий! Оз қолаяпти, жуда ҳам оз... Янгиликлар

Одил, Анзур, Сардор, Игнатий! Оз қолаяпти, жуда ҳам оз...

4 йилликнинг муҳим мусобақасига ҳам жуда оз фурсат қолди. Бугун тақвим 29.12.2018 санасини кўрсатиб турибди. 08.01.2019 йил эса шу пайтда биз Ўзбекистон - Уммон терма жамоалари ўртасида бошланадиган ўйинга қизғин тайёргарлик кўраётган бўламиз, худо хоҳласа!

Бу кунлар ҳам тез ўтади. Мен эса Осиё Кубогида Ўзбекистон миллий терма жамоасини етакчилари ва ўзим ишонаётган футболчилар ҳақида қисқача тўхталиб ўтишни истадим.

Одил Аҳмедов (ярим ҳимоячи, сардор). Шубҳасиз, Одил терма жамоамизнинг етакчиси. Уни ўйини чиқиши, терма жамоанинг натижасига бевосита таъсир қилади. Лекин тўп унда эканлигида, ҳужумчи ва қанот яримҳи моячиларимиз ҳам ўз позицияларини тўғри танлай олишлари керак бўлади. Сўнгги ўйинларда Одилни бир деганда тушунадиган Гейнрих, Жепаров, Ҳайдаров каби футболчиларнинг йўқлиги кўриниб қолди. Бугунги авлод шу вазифани уддала олсалар, Аҳмедов ўзининг заргарона "пас"лари билан футболчиларимизни ҳужумга бошлаши мумкин бўлади. Сардоримиздан бу қитъа чемпионатида нафақат майдондаги футболчи, балки унинг атрофидаги етакчи сифатида ҳам умидимиз катта. Айнан у Нестеров ва Исмоилов билан биргаликда футболчиларимизни ўйиндан олдин руҳиятига ижобий томонлама таъсир ўтказиши керак бўлади.

Игнатий Нестеров (дарвозабон). Киперимиз учун бу мусобақа бешинчиси. Нестеров Осиё Кубогини икир чикиригача биладиган ўйинчи. Бу билан у Осиёда ҳам ўз ўрнига эга. Игнатийнинг энг катта устунлиги, майдоннинг ўз ярмида мураббийлиги. У тинмай кўрсатма бериб тура олиши билан ҳам йиллар давомида мураббийларнинг ишончига кирган. Бу Осиё Кубогида уни жароҳат олишга ҳаққи йўқ. Терма жамоа қаергача боришидан қатъий назар, биз уни қўллаб-қувватлаймиз. Нестеров Япония билан бўлиб ўтадиган ўйинда, насиб қилиб гуруҳдан чиққанимиздан кейин 1/8 финалда ўзини кўрсатиб берса қолгани "очилиб" кетади!


Сардор Рашидов (ярим ҳимоячи). Билмадим, нима учундир шу ўйинчига ишонаяпман. Йилни захирада ўтказиб юборган бўлсада, Сардор мана шундай мусобақаларда ёрдам беришини кўнгил айтаяпти. Буни Осиё Кубоги-2015дан келиб чиқиб ёзмаяпман. Сардор учун бу сўнгги имконият. Уни терма жамоага киришини ҳаммадан кўра биз истаган бўлсак керак. Сардор Рашидовнинг кейинги тақдири қандай кечиши мана шу мусобақага бевосита боғлиқ. Жуда кўп мураббийлар уни ҳимояга қайтмаслигидан нолийдилар. У ўзи шунақа, нозиктаб футболчи. Ундан тўғри фойдалана олишни билиш керак. Буни фақат Қосимовгина уддалай олди шу кунгача. Лекин 24 ёшли Сардор билан, 28 ёшли Сардорни ўртасида фарқ бўлиши керак. Уммон терма жамоаси, айнан Рашидов майдонга тушиб гол уриши мумкин бўлган жамоа!

Анзур Исмоилов (ҳимоячи). Анзур энг камгап футболчиларимиздан бири. Уни таниганимга 15 йилга яқин вақт бўлди. Азиз Ҳайдаров - Одил Аҳмедов - Анзур Исмоилов кетма-кетлиги бу мусобақада бузилди. Азиз таркибда йўқ. Ўз пайтида Аҳмедов Ҳайдаровга, Ҳайдаров эса Исмоиловга суянарди. Бир чизиқда (узунасига) сафланган йигитлар эди. Энди Одил ва Анзур ўртасида Шукуровни кўришимиз мумкин бўлади ёки бошқа Осиё Кубогини кўрмаган футболчини. Шунинг учун ҳам Анзурга бу сафар жуда катта маъсулият тушади. У сўнгги нуқта постида Нестеров учун қалқон. Уни бу сафар хато қилишга ҳаққи бўлмайди. Анзур ўз вазифасини ҳимоядаги шериклари билан маромига етказа олиши терма жамоанинг гуруҳдаги ўйинларида жуда катта роль ўйнайди.

Икром Алибоев (ярим ҳимоячи). Бу боладан ҳам умидим катта. Унда Аҳмедовни Осиёга танитган Осиё Кубоги-2011даги ўйинини кутаяпман. "Локомотив" унга кўп нарса берди. Ўйин амалиёти, чемпионлик характери, ғолиблик руҳини. Буёғи ўзига қолди. Ҳақиқий жайдари, ҳақиқатга тик боқа олиши билан ўз ўрнига эга бўлиб бораётган футболчи. 2019 йил 25 ёшни қарши оладиган ярим ҳимоячининг кейинги фаолияти Кореяда давом этади. У ерга қаҳрамон сифатида кириб бориш учун барчаси ўз қўлида. Айнан шу футболчида Аҳмедовнинг ёшлигини кўриш мумкин.

Элдор Шомуродов (ҳужумчи). Элдордан мураббийлар нотўғри фойдаланиб келаяптилар. Уни соф ҳужумчи сифатида ўйнатадиган пайт келди. Кучли зарбаси бор. Тўрт йилликнинг муҳим мусобақаси унинг тақдирини ҳам ўзгартириб юбориши мумкин. "Ростов"нинг тўлақонли асосий таркиб аъзосига айланиши ёки бошқа бирон рус клубига ўтиши учун ҳам бу мусобақа унинг учун жуда ҳам керак. Терма жамоамизнинг келажаги эканлигини исботлай олиши учун гуруҳ ўйинларини ўзида камида иккита гол уриши керак бўлган футболчи, менинг наздимда айнан Элдор!

Одил Ҳамробеков (ярим ҳимоячи). "Насаф" футболчиси келажакда Ўзбекистон миллий терма жамоасининг етакчиси бўла оладими? БАА яшил майдонлари бунга тўлиқ жавоб беради. Шундай экан барчаси Одилнинг ўз қўлида. Ҳам ўз тақдирини, ҳам МТЖ тақдири йўлида бор эътиборини, руҳиятини мусобақа йўлида бирлаштира олииши керак. Бу футбол, бундай четда қараса ундан осон ўйин йўқ, лекин жуда қийин ўйин. Ҳамробековда эса бунинг имконияти йўқ эмас. "Насаф"нинг етакчиси бўла олган футболчи, албатта МТЖ йўлидаги жиддий қадамни ташлай олишига ишониш керак.

Юқорида мен санаб ўтган футболчилардан ташқари қолган ўйинчиларимиздан ҳам умидларимиз катта. Сизларни футболга бефарқ бўлмаган барча кузатади. Сайт ўқувчиларидан тортиб, журналистларигача Осиё Кубогида фақат ва фақат Сизларни қўллаб-қувватлайди, ҳа айнан МТЖ аъзоларини! Сайтимиз ўқувчиларини ҳам гуруҳдаги ўйинлар якунига етмагунига қадар футболчиларимизни қўллаб-қувватлашларини сўраймиз!

Муаллиф : Nadirkhuja Yuldashev
Рейтинг: +66   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика