Одил Аҳмедов: "Халк менга ёрдам беряпти"
13 янв 2017 10:50
Янгиликлар
Одил Аҳмедов: "Халк менга ёрдам беряпти"
Ўзбекистон терма жамоаси сардори Одил Аҳмедов "Шанхай СИПГ"да тил билан кичик муаммолар борлигини айтди.
"Андре Виллаш-Боаш кучли мураббий, у "Шанхай СИПГ" бош мураббийига айланганидан сўнг, мени жамоасида кўришни истади. У Россия чемпионатида яхши ишлади" - дейди Одил Аҳмедов.
Португал ва Хитой тилларида гаплашадиган футболчилар билан мулоқотда бироз муаммолар бўлди, аммо Аҳмедовнинг сўзларига кўра, у ўзини ёлғиз ҳис қилмаган.
"Энди футбол терминлари таржимасини яхшироқ билим олдим. Ҳозирги жамоадошларим Ву Лей ва Ян Жулинг билан миллий жамоадаги ўйинларда танишганман. Халк билан эса битта чемпионатда ўйнаганмиз. Улар менга ёрдам беришмоқда", - дейди Одил Аҳмедов "Шанхай СИПГ" расмий сайтига берган интервьюсида.
Ўхшаш янгиликлар
19:02
Фарҳод Нишонов: "Жаҳон чемпионатига чиқиш йўлида исталган кучли рақиб билан ўйнашга тўғри келади" 1
Фикрлар