UZ

Сўнгги янгиликлар

00:35"Бавария" "Челси" футболчисига қизиқмоқда  0 23:50Клублар ўртасидаги ЖЧ финали. "Челси" — ПСЖ 1:0 (матнли трансляция)  37 23:40"Арсенал" ва "Спортинг" Гёкереш бўйича келишувга эришишга яқин  1 22:21"Ливерпуль" ўртоқлик ўйинида "Престон Норт Энд"ни мағлуб этди  1 21:56Терма жамоадаги муҳит, аёллар футболининг ривожи, Англиядан олинган таклиф ва 23 йиллик танаффусдан сўнг қўлга киритилган Осиё кубоги йўлланмаси ҳақида — Оминахон Валиханова  1 21:30МЮ 65 млн фунтлик трансферни амалга ошириши мумкин  0 20:40"Барселона" даъвогарлик қилаётган Рэшфорд Саудия Арабистонидан ажойиб таклифни рад этди  4 19:57"Бавария" "Арсенал" вингерига қизиқиш билдирмоқда  0 19:12"Реал" Родригонинг нархини маълум қилди  14 18:20Роберто Фирмино фаолиятини Осиёнинг бошқа мамлакатида давом эттиради  3 17:43Эндрик "Реал"дан ижарага кетмоқчи эмас  4 16:5840 ёшли Касорла "Овьедо" билан шартномасини 2025/26 йилги мавсумгача узайтирди. Клуб Ла Лигага қайтди  0 16:24Эшитдик-да! Жаҳон чемпиони бўлган мураббий Ўзбекистон МТЖни бошқариши мумкин  124 16:05Шомуродов: "Аргентинага қарши ўйнаб, қайси жиҳатларимизни кучайтириш кераклигини билиб олсак бўлади"  8 15:54⚡️"Пахтакор" собиқ футболчисини ортга қайтарди  10

Одил Аҳмедов: "КХДРни кучсиз томонларидан фойдаланишимиз керак" Янгиликлар

Одил Аҳмедов: "КХДРни кучсиз томонларидан фойдаланишимиз керак"

Мухлисларимизни Одил Аҳмедовнинг бугунги ҳолати қизиқтираётган бўлса ажабланмаймиз.
Расмий машғулотлардан сўнг, "микст ҳудуд"да футболчимизнинг ўйин олди фикрлари билан қизиқдик.

"Кўриб турганингиздек, машғулотларда тўлиқ қатнашаяпмиз. Жамоада барчанинг соғлиғи жойида. Шу жумладан менинг ҳам. Биринчи ўйин олдидан барчада ҳаяжон бўлади. Ҳар ҳолда тўрт йилликнинг энг муҳим мусобақаси, биринчи ўйинда ғалаба қозонишимиз жуда муҳим", - дея гап бошлади Одил Аҳмедов.

Мана уч кундирки терма жамоамиз КХДР терма жамоасини ўрганиш билан банд. Жамоанинг ўйинлар акс этган маълумотлар асосида рақибга қарши тайёргарлик олиб бориляпти. Бу жамоанинг бугунги ҳолати ҳақида "Кроснадар" футболчиси шундай дейди:
- Асосан ҳимояга эътибор қаратадиган жамоа. Аммо бўш нуқталари йўқ эмас. Асосий эътиборни ўша томонларга қаратган ҳолда, кичик имкониятлардан ҳам фойдалана олишимиз керак. Аниқ бир футболчини эса ажратиб ўта олмайман. Муҳими биз ўйинга тайёрмиз.
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика