UZ

Сўнгги янгиликлар

08:08Эральдо Чинарига асосий даъвогар Ўзбекистон жамоаси маълум  0 07:35ПСЖ собиқ футболчиси Остон Ўрунов жамоадошига айланди  1 01:43Бельгия. "Антверпен" мавсумни дуранг билан бошлади, Ўринбоев майдонга туширилмади  4 01:19"Ювентус" собиқ футболчисини ортга қайтаришни истайди  1 00:55Маунт: "МЮ еврокубокларга қайтиши керак"  0 00:37"Челси" Стерлингни сотишни истайди, бироқ бир муаммо бор  0 00:14"Ньюкасл" Исакни сотмоқчи эмас  1 23:21Ўзбекистон U23 терма жамоаси Японияга қарши ўйин учун тайёргарликни давом эттирмоқда ГАЛЕРЕЯ  1 22:48"Хоразм" "Андижон" ҳимоячисини таркибига қўшиб олди  0 22:31Виктор Гёкереш Лондонга етиб борди  0 22:11"Сўғдиёна" ва "Шўртан" ўртоқлик учрашувида жанговар дуранг қайд этди  0 21:59"Мираброр Усмонов хотира турнири". Саудия Арабистони иккинчи ўйинда ҳам мағлуб бўлди  1 21:26"Хоразм" Аббос Отахоновни таркибига қўшиб олди  2 20:51Диёр Ортиқбоев: "Япониянинг бугунги ўйини бизга қизиқ эмас"  3 20:34Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Витебск"ни мағлубиятга учратди  2

Одил Аҳмедов: "Футзал футболдан кучлироқ" Янгиликлар

Одил Аҳмедов: "Футзал футболдан кучлироқ"

Хоразмда ўзбек футболининг 110 йиллик байрами ҳақида Одил Аҳмедов ўз фикрларини билдириб ўтди.

Тадбир доирасида ЎФА ҳамда хоразмликлар иштирокида футзал бўйича ўртоқлик учрашуви ўтказилди. Унда Одил Аҳмедов ҳам иштирок этди.


Хоразмдаги тадбирлар ҳақида

Авваламбор ўзбек футболининг 110 йиллик байрами билан барча ўзбек мухлисларни чин қалбимдан табриклайман. Ушбу шодиёна доирасида ҳар бир вилоятда тадбирлар ўтказишни режалаштирганмиз. Бугунги кунда Президентимиз оммавий спортга катта эътибор қаратмоқда. Шу муносабат билан футбол ва санъат юлдузлари билан ташриф буюриб, шундай тадбирлар ташкил этмоқдамиз. Ўйлайманки, келгусида бу ишларнинг фойдаси тегади.

Фаолиятингизни якунлаганингиздан сўнг яна Ўзбекистон терма жамоасининг либосини кийдингиз...

Биласизми, бу либосни ечганим билан у менинг қон-қонимга сингиб кетган. Шу боис, бу жараён мен учун оддий ҳолат. Лекин бундай тадбирларда тўп тепиш ҳам инсонга завқ бағишлайди.

Сиз катта футболда танилгансиз. Бугун эса футзалчи сифатида майдонга тушдингиз. Булардан қай бири қийинроқ?

Футзал қийинроқ, чунки унинг майдон кичик, бемалол дриблинг намойиш қилиб, эмин-эркин югуришнинг имкони йўқ. Шу боис, футзал қийинроқ деб биламан.

Хоразм футболининг бугуни ва келажаги ҳақида фикрларингиз...

Бу ҳақда кўп гапирилди. Хоразмдан Машарипов, Искандаров сингари кўплаб истеъдодлар етишиб чиққан. Бироз эътибор берилиб, тўғри йўналишда иш олиб борилса, ушбу вилоятдан ҳам кўпгина серқирра футболчилар етишиб чиқади деб ўйлайман.

Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика