UZ

Сўнгги янгиликлар

16:05"Андижон" Ўзбекистон терма жамоаси аъзосини жалб қилмоқчи  1 15:39Аёллар Осиё Чемпионлар Лигаси: "Севинч" ("Насаф") қачон ўйнайди?  1 15:20TVCOM'да бугунги ўйинлар: "Барселона", "Ман Сити" ва бошқалар  0 15:14"Навбаҳор" Раҳмоналиевга даъвогарлик қилмоқда  2 14:52ПФЛ "Йил кашфиёти"ни эълон қилди  5 14:28"Арсенал" "Челси"га қарши ўйиндан кейин жаримага тортилиши мумкин. Нима учун?  0 14:02Комилов "Нефтчи"ни эмас, "Навбаҳор"ни танлади  9 13:33Номаълум ҳужумчилар Месси ҳайкалини синдириб ташлади: жаҳон чемпиони монументи иккинчи марта шикастланди  7 13:07"Навбаҳор" дарвозабони ОКМКга йўл олиши мумкин  1 12:41"Андижон" шорт-листидан кимлар ўрин олган?  9 11:55Манба: CAFA турнирида қатнашган футболчи "Нефтчи"га ўтмоқда  15 11:33Расмий хабар: Исломбек Исмоилов — "Нефтчи" бош мураббийи  48 10:15"Бунёдкор" икки нафар футболчи билан келишувга эришди  5 09:49"Нефтчи"ни яна бир футболчи тарк этди  8 09:22Анчелотти Винисиусни огоҳлантирди  1

Одил Аҳмедов: "Бунёдкор" гуллаган даврида уй, машина ва 10-15 баравар кўп маош таклиф қилганди, лекин..." Янгиликлар

Одил Аҳмедов: "Бунёдкор" гуллаган даврида уй, машина ва 10-15 баравар кўп маош таклиф қилганди, лекин..."

Ўзбекистон терма жамоаси собиқ сардори Одил Аҳмедов "Футбол ТВ" канали меҳмони бўлди.

Кўрсатув давомида бошловчи унга "Бунёдкор" клуби гуллаган даврда таклиф билан чиққанми деб савол берди.

"Ўша пайтда "Бунёдкор" таклиф билан чиққан. Ўзинг рози бўлсанг бўлди, қолганини раҳбарият билан гаплашиб оламиз дейишган. Ўйлаб кўраман деб жавоб берганман. Кейин дадамга шу таклифни айтганман. Уй, машина, ҳозир олаётган пулимдан 10-15 баравар кўп пул бераман дейишди. Нима қилай деганман? Дадам ҳеч қачон тузини еб тузлиғинга тупурмагин, кам пул берса ҳам "Пахтакор" сени тарбиялади, "Пахтакор" сени халққа танитди, "Пахтакор" орқали сен терма жамоада ўйнаяпсан, шунга клубни рози қилмасдан туриб бошқа жамоага ўтишинг тўғри бўлмайди дегандилар. Раҳматли дадам доим тўғри маслаҳат берардилар.

Ўшанда "Пахтакор" раҳбарияти мени қолишимни кўпроқ хоҳлашган. Раҳбарият агар клубда қолсанг биз учун катта иш қилган бўласан деб айтишганди. Шундан кейин "Бунёдкор"га "Пахтакор"да қоламан деб жавоб бергандим", - дейди Одил Аҳмедов "Офсайд" кўрсатувида.



Рейтинг: +41   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика