Одил Аҳмедов бугун "Краснодар" сафига бориб қўшилади

Narzulla Saydullayev
24 июн 2015, 11:50
Аллақачон мавсум олди тайёргарлигини бошлаб юборган "Краснодар" бугун Австрияда Руминиянинг "Ботошани" клубига қарши назорат учрашувини ўтказади.
Олег Кононов ҳамюртимиз Одил Аҳмедовга қўшимча дам олиш имкониятини яратиб берганлиги учун футболчи эртанги машғулотлардан жамоа сафига бориб қўшилади.

Бу йилги премьер-лига ўйинлари анча эрта бошланади. 17 июль куни старт оладиган мусобақанинг биринчи турида "Краснодар" сафарда "Амкар"га қарши майдонга чиқади.

Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia