Очоа "Барселона"га ўтиши мумкин

Aziz Tukhtamuradov
19 июн 2014
«Барселона» Гильермо Очоани кузатмоқда, дея хабар қилмоқда talkSPORT.

Мексикалик дарвозабонга қизиқиш Бразилия терма жамоасига қарши муваффақиятли ўйиндан сўнг бошланган.

"Аяччо"ни тарк этадиган 28 ёшли дарвозабон бошқа жамоага текинга тушади.

"Менга "Барселона"дан Гильермо масаласида қўнғироқ қилишди", - дейди дарвзабоннинг агенти.

Очоага шунингдек, «Арсенал» ва «Ливерпуль» жамоалари томонидан ҳам қизиқиш билдирилмоқда.


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: sports.ru