ОЧЛ. Ярим финал рақамлари

Xayrulla Xoliqov
29 окт 2018, 11:56
Хабарингиз бор, ўтган ҳафта ОЧЛда ярим финал жавоб учрашувлари ўтказилди.

Ярим финал ўйинларида ижобий натижа қайд этган Эроннинг "Персеполис" ҳамда Япониянинг "Кашима Антлерс" клублари ОЧЛ финалига йўл олишди. Шундан сўнг ОФК веб-сайти ярим финалга оид баъзи қизиқарли рақамларни тақдим этди.

81,350 – "Персеполис" - "Ал Садд" учрашувини "Озоди" стадионида шунча мухлис кузатиб борди.


93 – Ли Ки Же (23-рақам) 1/2 финал ўйинларида тўпга энг кўп теккан футболчи бўлди.


62 – Испаниялик Хави "Персеолис"га қарши баҳсда энг кўп аниқ тўп узатишни амалга оширди.


36 – "Сувон Самсунг" ҳужумчиси Деян Дамьянович ОЧЛдаги жами голлари сонини 36тага етказиб олди.


13 – "Ал Садд" ҳужумчиси Багдад Бунеджа бу йилги ОЧЛда мана шунча гол урди.


12 – Ген Шожи (чапда) "Сувон" билан кечган ўйинда шунча марта тўпни рақиб футболчиларидан тоза олиб қўйди.


4 – "Кашима Антлерс"нинг бразилиялик ҳужумчиси Сержиньо кетма-кет тўртта ўйинда гол урди.


3 - "Персеполис" ва "Кашима Антлерс" ОЧЛ финалига чиққан Эрон ва Япониянинг учинчи клуби бўлишди.

Ўхшаш янгиликлар


Xayrulla Xoliqov Муаллиф
Манба: the-afc.com