ОЧЛ. Рўзиқул Бердиев: "Эртага гуруҳ босқичига ўтиш иштиёқида майдонга тушамиз"
14 мар 2022 16:58
Янгиликлар
ОЧЛ. Рўзиқул Бердиев: "Эртага гуруҳ босқичига ўтиш иштиёқида майдонга тушамиз"
Бугун "Baniyas Stadium"да эртанги беллашув олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. Анжуманда "Насаф" бош мураббийи Рўзиқул Бердиев ҳамда ярим ҳимоячи Акмал Мозговой иштирок этди.
Дастлаб эртанги беллашув ҳақида Р.Бердиев ўз фикрларини билдириб ўтди:
- Ассалому алайкум барчага. Авваламбор бизни илиқ кутиб олишгани учун "Банияс" жамоасига миннатдорчилик билдирмоқчиман. Эртанги беллашув ҳақида гапирадиган бўлсам, жамоалар керакли натижа учун курашади. "Банияс" жамоасини ўрганганимизда шунга амин бўлдик-ки, жамоа жиддий ва яхши савиядаги футболчиларга эга.
- "Банияс" жамоаси иштирокидаги бир нечта ўйинларни кўриб чиқдик. Уларни ўйин услуби бизга ёқди. Лекин, "Насаф" кўрсатаётган футбол ҳам кўплаб мухлисларга ёқади. Эртанги беллашувда керакли натижани қўлга киритиш учун сифатли беллашув гувоҳи бўламиз. Эртанги баҳсда биз мусобақани гуруҳ босқичида давом эттириш иштиёқида майдонга тушамиз.
- "Банияс" жамоаси ҳақида нималарни биласиз? Эртанги беллашувда қайси футболчилар майдонга туша олмайди?
- "Банияс" жамоасининг охирги беллашувларини кўрдик. Улар яхши натижага эришишмоқда. Ўтган мавсумда ўз чемпионатининг иккинчи ўрнини қўлга киритиб, ОЧЛ плей-офф босқичига йўлланмани қўлга киритишган. Умуман олганда жамоанинг ўйини ҳам, майдондаги футболчиларнинг ўйин сифати ҳам яхши.
Бизга эртанги ўйинда фақат Ғолиб Ғайбуллаев ёрдам бера олмайди. Қолган футболчиларнинг барчаси эртанги беллашувга тайёр.
Акмал Мозговой: "Эртанги беллашувга яхши тайёргарлик кўрдик. "Банияс" жамоасини яхши ўргандик. Улар сафида яхши футболчилар ҳаракат қилишади. Биз эртанги беллашувда фақат ғалаба учун майдонга тушамиз, фақат ғалаба учун".
- "Банияс" жамоасининг қайси чизиқлари кучсиз деб ҳисоблайсиз?
- Бу ҳақида гапириш ноўрин деб биламан. Биз бу жамоанинг кучли ва кучсиз тарафларини ўрганиб чиқдик. Лекин, бу ҳақида бу ерда муҳокама қилмоқчи эмасман. Биз бу жамоа иштирокидаги бир нечта ўйинни кўрдик ва бу ҳақида ўз хулосамизга эгамиз.
Фикрлар