UZ

Сўнгги янгиликлар

07:59Каннаваро дебюти омадли чиққан Ўзбекистон - Қувайт учрашувидан ФОТОГАЛEРEЯ  0 07:31U-20 ЖЧ. Чорак финалнинг барча жуфтликлари маълум  0 01:49ЖЧ-2026 саралаши. Рангник термасидан 10та гол, Нидерландия, Фарер ороллари ҳамда Даниядан йирик ғалаба ва бошқа натижалар  7 01:39Ўртоқлик учрашуви. Дербида Англия Уэльсни йирик ҳисобда мағлуб этди  0 01:15Мухлислари Моуриньюни ҳақорат қилгани учун "Порту" жаримага тортилди  2 00:55Погбанинг катта футболга қайтиши кечикмоқда  0 00:34А Сериянинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси аниқланди  2 00:16ЖЧ-2034нинг 2035 йилда бўлиши мумкинлиги ҳақида Инфантино нималар деди?  1 23:50Мбаппе: "Винисиус билан муносабатларимиз яхши. Одамлар истаганини гапиради"  0 23:34Нани: "Аморимга вақт керак"  2 23:13ЖЧ-2026нинг 20-иштирокчиси маълум бўлди  0 22:51Валерий Карпин Эронга қарши ўйин олдидан нималар деди?  8 22:17Лапорта де Йонгнинг норозилиги ҳақида: "Майамига бориш керакми, борамиз"  1 21:55Бундеслиганинг сентябрь ойидаги энг яхши футболчиси эълон қилинди  1 21:31Осиё Кубоги саралаши. Тожикистон Мальдив оролларидан устун келди, "Хоразм" футболчиси гол урди  1

ОЧЛ. "Пахтакор" рақиби бош мураббийни ишдан бўшатди Янгиликлар

ОЧЛ. "Пахтакор" рақиби бош мураббийни ишдан бўшатди

Осиё чемпионлар лигасида "Пахтакор" билан бир гуруҳдан жой олган "Ал Аҳли"да истеъфо юз берди.

Уругвайлик мутахассис Хорхе Фоссатининг ишидан қониқмаган клуб раҳбарияти унга чиқиш эшикларини кўрсатди ва мавсум охиригача вақтинча мураббий этиб Юсеф Анбарни тайинлади. 

Ўз вақтида уч марта Саудия Арабистони чемпионлигини қўлга киритган "Ал Аҳли" ҳозирда ички чемпионатда бешинчи ўринда боряпти. Бундан ташқари жамоанинг ОЧЛдаги ишлари ҳам яхши эмас. Жиддаликлар турнир жадвалида бир ғалаба ва икки мағлубият билан охирги ўринни эгаллаб туришибди. 

Бу ҳам камлик қилгандек, "Ал Аҳли" Саудия Арабистони Пролигасининг охирги турида ўз майдонида "Ал Ҳилол"га 0:1 ҳисобида ютқазиб қўйди. Натижада тоқати тоқ бўлган клуб раҳбарияти Хорхе Фоссатини ишдан бўшатишни лозим топди.

Рейтинг: +10   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика