UZ

Сўнгги янгиликлар

18:15Каррерас: "Реал"ни бола сифатида тарк этиб, эркак бўлиб қайтдим"  1 17:49Сардор Рашидов катта футболга қайтди  8 17:40Аббос Файзуллаев Туркияга йўл олишга яқин   6 17:23"Мальорка" "Барселона"дан ярим ҳимоячи сотиб олди  1 16:56"Бунёдкор" ҳужумчиси жамоани тарк этди  6 16:35"Реал" футболчиси Вальверде жаҳон рекордини ўрнатди  3 16:07Расман: "Брентфорд" "Ливерпуль" собиқ аъзосини бепул қўлга киритди  1 15:40Тер Штеген уни асосий дарвозабон сифатида кўрмайдиган Фликдан хафа  3 15:12"Манчестер Сити" 1 миллиард фунтлик келишувга эришди!  2 14:50"Навбаҳор" хорижда йиғин олиб боради  0 14:38Гарначо Саудия Арабистони клубига ўтишдан бош тортди  1 14:15"Манчестер Юнайтед" Италия терма жамоаси ҳимоячисини нишонга олди  0 13:48Беннасер ва Адли фаолиятини Саудия Арабистонида давом эттириши мумкин  0 13:21"Нефтчи" кениялик форвардга қизиқмоқда  8 12:58Буну, Кукурелья, Витинья, Палмер... КЖЧ рамзий терма жамоаси  2

ОЧЛ. "Пахтакор" - "Истиқлол" ўйинига оид қизиқарли маълумотлар Янгиликлар

ОЧЛ. "Пахтакор" - "Истиқлол" ўйинига оид қизиқарли маълумотлар

Бугун Ғарб минтақасида Осиё чемпионлар лигасининг 1/8 финал баҳсларига старт берилади.

Саудия Арабистони клуби "Ал Ҳилол" ОФК қарорига кўра мусобақадан дисквалификация қилингач, "B" гуруҳи етакчиси сифатида "Пахтакор" кейинги босқичга йўл олди ва бугун чорак финал йўлланмаси учун "A" гуруҳида иккинчи ўринни эгаллаган Эроннинг "Истиқлол" клубига қарши баҳс олиб боради. 

Соат 22:45да старт оладиган мазкур тўқнашув ҳам Доҳадаги "Ал Жануб" стадионида бўлиб ўтади. Қуйида беллашувга оид баъзи маълумотларни келтириб ўтамиз. 

- Бу "Пахтакор" ва "Истиқлол" ўртасидаги учинчи тўқнашув бўлади. Охирги марта жамоалар 2011 йил ОЧЛ гуруҳ босқичида ўзаро кураш олиб боришганди.

- "Пахтакор" 2010 йилдан бери илк бор гуруҳ ўйинларини муваффақиятли якунлаб кейинги босқичга йўл олди. Ўн йил олдин жамоа 1/8 финалда Қатарнинг "Ал Гарафа" клубига қарши майдонга тушиб 0:1 ҳисобида мағлуб бўлганди.

- Яна бир маълумот шуки, ўзбек клублари орасида бунгача сўнгги бор 2016 йил "Локомотив" гуруҳдан чиққан. Мана энди орадан тўрт йил ўтиб "Пахтакор" бу ишни уддалади.

- "Истиқлол" ҳақида гапирадиган бўлсак, бу жамоа Эроннинг энг машҳур иккита жамоасидан бири ҳисобланади. Яна бири эса "Персеполис". Эронда "Истиқлол" ва "Персеполис" ўртасидаги баҳслар "Эл класико" мақомида кечади ва Теҳрон дербиси деб номланади. 

- "Истиқлол" ОЧЛда иштирок этишни бошлаганидан бери олтинчи марта кейинги босқичга йўл олди. Жамоа бу борада "Персеполис" билан бир хил кўрсаткичга эга.

- "Пахтакор" таркибида Жалолиддин Машарипов энг кўп вазият яратган футболчи бўлиб турибди. Шунингдек, энг муваффақиятли дриблинг ҳам Машариповда. 

- "Истиқлол" сафида эса Али Карими етакчиликни қўлга олган. Ушбу футболчи "Ал Аҳли" билан кечган баҳсда ўзини ҳар томонлама кўрсата олди. Унинг ҳисобида Осиё чемпионлар лигасида 19та ўйин бор. 

- Рақиб таркибидаги яна бир истеъдодли футболчи бу 10-рақамдаги Меҳди Гаеди. Жуда тезкор ва алдамчи ҳаракатлари билан рақибни шошириб қўя оладиган Гаеди 1998 йилда туғилган ва бўйи ҳам баланд эмас: 166 см. Шунга қарамай бу ўйинчидан жуда эҳтиёт бўлиш керак. 

- "Пахтакор" 11 бор Ўзбекистон чемпионлигини қўлга киритган, шунингдек 11 марта Ўзбекистон Кубогида зафар қучган. 

- "Истиқлол" эса 8 марта Эрон чемпиони бўлган ва 7 бор Президент Кубогида зафар қучган. "Истиқлол" охирги марта 2013 йил Эрон чемпионатида олтин медалларни қўлга киритган. 

- "Пахтакор" ўз тарихида 16-марта ОЧЛ баҳсларида иштирок этяпти. Жамоанинг энг яхши натижаси 2002/03 ва 2004 йилги мавсумларда қайд этилган. Ўшанда "Пахтакор" мусобақанинг ярим финалигача борганди. 

- "Истиқлол" ОЧЛда энг яхши натижасини 2013 йил қайд этган. Ўшанда теҳронликлар ярим финалга қадар бориб Жанубий Кореянинг "Сеул" клуби билан кечган баҳсда имкониятни бой берганди. 

Рейтинг: +17   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика