UZ

Сўнгги янгиликлар

09:00Элит ОЧЛ. "Насаф"нинг бўлажак рақибида мураббий истеъфоси юз берди  0 08:30ОЧЛ-2. "Андижон" - "Ал Аҳли" учрашувини австралиялик ҳакамлар бошқаради  1 08:05Суперлига. Бугун "Бунёдкор" Қўқонда меҳмон бўлади  1 07:40Шерзод Жўраев: "Қўрққанимда ёки иккиланганимда "Навбаҳор" постида ўтирмасдим"  3 07:02Акмал Рустамов: "Омад "Навбаҳор" томонида бўлди"  1 02:10Лига 1. ПСЖ ўз уйида "Осер"ни қийинчиликсиз мағлуб этди  1 02:05АПЛ. "Тоттенхэм" 90+4 дақиқада урилган гол эвазига "Вулверхэмптон" билан ўйинда мағлубиятдан қутулиб қолди  1 01:38А Серия. "Интер" меҳмонда "Кальяри"ни мағлуб этди  1 23:33А Серия. "Ювентус" ва "Аталанта" ўртасидаги ўйинда ғолиб аниқланмади  11 23:25Суперлига. "Навбаҳор" – "Қизилқум" 1:0  0 22:36"Милан" "Рома" юлдузини сотиб олмоқчи  0 21:58Келлехер дарвозасига бўлган 7 пенальтининг 4тасини қайтарди  14 21:20ЛаЛига. "Атлетико" дербида "Реал" дарвозасига 5та гол уриб, йирик ғалаба қайд этди  194 20:59АПЛ. "Манчестер Сити"да йирик ғалаба, "Ливерпуль" ва "Челси" Лондонда мағлуб бўлди  34 20:34Бундеслига. "Боруссия" Д ҳамда "Байер"дан ғалабалар  2

ОЧЛ. "Пахтакор" - "Ал Айн". Ким Жонг Хёк биз учун қанчалик омадли ҳакам? Янгиликлар

ОЧЛ. "Пахтакор" - "Ал Айн". Ким Жонг Хёк биз учун қанчалик омадли ҳакам?

ОЧЛ гуруҳ босқичи 3-турида Тошкентнинг "Пахтакор" жамоаси ўз майдонида БААнинг "Ал Айн" клубини қабул қилади.
Ушбу баҳсни жанубий кореялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боришади. Бош ҳакам - Ким Жонг Хёк. Унга қанотларда ҳамюртлари Юн Кванг Йеол ҳамда Чои Мин Бюнг ёрдам беришади. Эслатиб ўтамиз, бу учрашув Тошкент вақти билан соат 17:00да бошланади.

1983 йилда туғилган бу ҳакам халқаро фаолиятини 2009 йилда бошлаган. Умуман олганда бу ҳакам жамоаларимиз иштирокидаги жами 4та ўйинда ишлаган.

Ким Жонг Хёк бошқарган ўйинлар ҳақида маълумотлар:
Ўтган йил Уммонда бўлиб ўтган Осиё U-22 чемпионатида Ўзбекистон Хитойни 2:1 ҳисобида мағлуб этганди. Осиё Кубоги-2015 саралашида миллий терма жамоамиз сафарда Вьетнамни йирик ҳисобда таслим қилган - 3:0.

2013 йилги ОЧЛ илк турида "Пахтакор" Тошкентда Саудия Арабистонининг "Ал Иттифоқ" клубини қабул қилиб ғалабага эришган - 1:0.

Бу йилги Осиё чемпионлар лигасининг 1-туридан ўрин олган “Ал Ҳилол” – “Локомотив” учрашувида ҳам айнан шу рефери фаолият олиб борди. Бу ўйинда “темирйўлчилар” 1:3 ҳисобида ютқазиб қўйишди.

ОЧЛ. 3-тур. "B" гуруҳи
ПАХТАКОР - АЛ АЙН
18 март 2015. Тошкент. "Пахтакор" стадиони. 17:00
Бош ҳакам:
Ким Жонг Хёк (Ж.Корея)
Қанот ҳакамлари: Юн Кванг Йеол (Ж.Корея), Чои Мин Бюнг (Ж.Корея)
Тўртинчи ҳакам: Ким Хи Гон (Ж.Корея)
Назоратчи: Масуд Иноят (Эрон)
Комиссар: Давид Дуайт Пенано (Филиппин)
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика