ОЧЛ олдидан. "Локомотив"нинг рақиби "Истиқлол" "Персеполис"ни мағлуб этди

Aslanov Jasurbek
15 фев 2017, 12:50
Эрон чемпионатининг 21-турида "Истиқлол" - "Персеполис" учрашуви бўлиб ўтди.

Бу ўйинда майдон эгалари 3:2 ҳисобида ғалаба қозонишди. 

"Истиқлол" клуби сафида Фаршид Исмоили, Али Гурбани ҳамда Кавеҳ Ризойи гол муаллифи бўлишди. Осиё чемпионлар лигасида "Локомотив" билан бир гуруҳдан жой олган "Истиқлол" Эрон чемпионатида 3-ўринни эгаллаб турибди. Жамоа ҳисобида 37 очко бор. 

"Локомотив" ва "Истиқлол" ўртасидаги биринчи ўйин 13 март куни Теҳронда бўлиб ўтади. Жавоб учрашуви 11 апрелда Тошкентда ўтказилади.


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: lokomotiv.uz

Сўнгги янгиликлар

Барча ›