

Бугун мазкур босқич доирасида Шарқий минтақада иккита баҳс бўлиб ўтди. Учрашувларнинг иккаласида ҳам мезбонларнинг қўли баланд келди.
Япониянинг «Кашима Антлерс» клуби бразилиялик легионер Сержиньонинг ягона голи эвазига "Хиросима"дан (Япония) устун келди. Қайд этиш жоизки, ушбу тўқнашувни ўзбекистонлик ҳакам Азиз Асимов бошқарди.
«Гуангжоу Эвергранд» (Хитой) - «Шандонг Луненг» (Хитой) ўйинида эса автогол ўйин масаласини (2:1) ҳал этди.
«Кашима Антлерс» (Япония) - «Санфречче Хиросима» (Япония) – 1:0
«Кашима» ўйингоҳи.
Гол: 24 – Сержиньо 1:0.
«Гуангжоу Эвергранд» (Хитой) - »Шандонг Луненг» (Хитой) – 2:1
«Тяньхэ» стадиони.
Голлар: 35 – Шихао 1:0, 66 – Жанг Чи 1:1, 80 – Зенг (авт.) 2:1.



