UZ

Сўнгги янгиликлар

14:31Ўзбекистон ҚФФ президенти туфайли Қозоғистон билан ўйнашдан бош тортди  3 14:05"Пахтакор" – "Динамо" учрашувидаги вазият атрофида мунозара: ЎзФҲМ ва Championat.asia сайтининг ҳакамлик бўйича эксперти қандай фикрда?   2 13:54"Барселона" Рэшфорднинг келажаги борасида бир қарорга келди  2 13:23Салоҳ, Рафинья, Ямаль ва "Бавария" юлдузи: Европанинг мавсум бошидаги энг креатив футболчилари  2 12:55"Пахтакор" пенальтилар сериясига кўра "Динамо"дан устун келиб, финалга чиққан ўйиндан ГАЛЕРЕЯ  0 12:28Марко Колакович: "Финал ҳақида ўйлашга ҳали жуда эрта"  0 12:01Эксперт фикри. Камолиддин Мурзоев: "Жамоалар ярим финалга шунчаки келиб қолмаганини исботлай олишди"  4 11:35Абдурауф Бўриев: "Муҳими, ўзимизга керакли натижани қайд этдик"  1 10:50Шаҳбоз Жўрабеков: "Кубокни ютиш бугундан "Бухоро"нинг бош мақсадига айланди, финалда кўришгунча"  7 10:30Марко Станоевич: "Ўйин томонлама ютқазмадик, пенальтилар сериясида омадимиз келмади"  2 10:10Нодирбек Аҳмаджонов: "Бухоро"нинг тарихига ҳисса қўшганимдан бахтиёрман, финалда ҳам гол уришни ният қилганман"  6 09:48"Барселона" жароҳат олган Гавининг ўрнига МЮдан футболчини ижарага олмоқчи  4 09:22"Ливерпуль" Экитикени жазолади  5 09:20Ўзбекистон Кубоги. "Бухоро" – "Сўғдиёна" 3:2  0 08:56Владимир Назаров — Пенальтилар серияси, шпаргалка ва "Бухоро" билан финал ҳақида   3

ОЧЛ. "Нафт Теҳрон" "Пахтакор", "Ал Садд" "Локомотив"нинг гуруҳидан ўрин олди Янгиликлар

ОЧЛ. "Нафт Теҳрон" "Пахтакор", "Ал Садд" "Локомотив"нинг гуруҳидан ўрин олди

Осиё чемпионлар лигаси плей-офф босқичидаги бир қатор ўйинлар ўз якунига етди.
Тошкентнинг "Бунёдкор" клуби БААнинг "Ал Жазира" клубини 2:1 ҳисобида мағлуб этиб гуруҳ босқичига йўл олгани ҳақида хабар бердик. "Қалдирғочлар" "A" гуруҳида иштироқ этишади. Ушбу гуруҳда "Ал Наср" (Саудия Арабистони), "Лаҳвия" (Қатар) ва "Персеполис" (Эрон) каби клублар ўрин олишган.

Бироз олдин Эронда "Нафт Теҳрон" ва Қатарнинг "Ал Жайиш" клублари ўртасидаги ўйин якунланди. Унда теҳронликлар Амир Арсалан Мотаҳари томонидан урилган гол эвазига ғолиб бўлишди.

"Нафт Теҳрон" клуби ОЧЛ гуруҳ босқичида "B" гуруҳидан ўрин олди. Ушбу гуруҳда Ўзбекистоннинг "Пахтакор", Саудия Арабистонининг "Ал Шабаб" ва БААнинг "Ал Айн" клублари бор.

"Ал Ваҳда" (БАА) - "Ал Садд" (Қатар) учрашуви шиддатли кечди. Асосий вақтда 3:3, қўшимча вақтда 4:4 ҳисоби қайд этилди. Пенальтилар сериясида қатарликлар омадлироқ чиқишди - 5:4. Шу тариқа "Ал Садд" "Локомотив" клуби жой олган "D" гуруҳидан ўрин олади. Ушбу гуруҳда "Фулад" (Эрон) ва "Ал Ҳилол" (Саудия Арабистони) каби клублар ҳам жой олган.


Плей-офф учинчи босқич
17 февраль

"Сеул" (Ж.Корея) - "Ханой" (Вьетнам) 7:0
"Кашива Рейсол" (Япония) - "Чонбури" (Таиланд) 3:2
"Централ Коаст Маринерс" (Австралия) - "Гуанчжоу" (Хитой) 1:3
"Пекин Гуан" (Хитой) - "Бангкок Гласс" (Таиланд) 3:0

"Нафт Теҳрон" (Эрон) - "Ал Жайиш" (Қатар) 1:0
"Бунёдкор" (Ўзбекистон) - "Ал Жазира" (БАА) 2:1
"Ал Ваҳда" (БАА) - "Ал Садд" (Қатар) 4:4 (пенальтилар серияси 4:5)
22:10. "Ал Аҳли" (Саудия Арабистони) - "Ал Қодсия" (Қувайт)
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика