UZ

Сўнгги янгиликлар

22:45Суперлига. "Навбаҳор" сафарда "Пахтакор"ни мағлуб этди  107 22:12ОПЛ. "Сабаҳ" ўз уйида "Габала"га 7 та гол урди ва чемпионлик учун янада дадил қадам ташлади  1 21:57"Ал Батаэҳ" — "Ажман". Таркиблар маълум  0 21:53"Галатасарой" — "Ливерпуль". Таркиблар маълум  7 21:45Суперлига. "Қизилқум" Навоийда "Машъал"ни ишончли ҳисобда мағлуб этди  8 21:30Суперлига. "Нефтчи" – "Андижон" 3:0  4 20:55Суперлига. "Нефтчи" "Андижон"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, Искандеров ўйинни ҳал қилди  147 20:20Родриго тиззасидан операция қилинди  3 19:53"Ливерпуль" испаниялик мутахассис номзодини ўрганмоқда  2 19:19Конте: "Агар Беллингем унинг натижасини такрорлаганида, "Олтин тўп"ни қўлга киритарди"  4 18:26Сэр Алекс Фергюсоннинг хотиралар китоби нашрдан чиқади  1 18:08"Насаф"нинг ўйини Самарқандда, "Сўғдиёна"нинг учрашуви эса мезбон мақомида Тошкентда ўтказилади  8 17:35Ўзбекистон Кубоги саралаш босқичига қуръа ташланди  0 17:15"Ливерпул"га қарши ўйинда "Сити"ни Пеп бошқаради. Бироқ Гвардиола эмас  2 16:47Стипе Перица "Нефтчи" тарихига кирди   2

ОЧЛ. Жезуалду Феррейра: "Таркибимизда жиддий йўқотиш бор" Янгиликлар

ОЧЛ. Жезуалду Феррейра: "Таркибимизда жиддий йўқотиш бор"

Бугун ОЧЛ 4-тури доирасида "Насаф" жамоаси "Ал Садд" меҳмони бўлади.

Кеча ана шу учрашув олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди.

Матбуот анжуманининг иккинчи қисмида мезбон жамоа устози Жезуалду Феррейра ва 11-рақамдаги ҳужумчи Бағдод Баунеджахлар иштирок этишди.

Жезуалду Феррейра: "Эртага бизни қийин ўйин кутиб турибди. Ўзбекистондаги ўйиндан сўнг “Умм Салал”га қарши қийин учрашув ўтказдик. Ички чемпионатимизда бизга нисбатан кучли босим бор. Эртага бўладиган ўйинда “Умм Салал”га қарши учрашувда майдонга тушмаган футболчилар хизматидан фойдаланмоқчимиз. “Насаф”ни мағлуб этишимиз учун бор кучимизни ишга соламиз.

Футболда ғалаба ёки мағлубият ҳақида олдиндан бир нарса деб бўлмайди. Албатта эртага ғалаба учун ўйнаймиз. Бу ўйин Қаршидаги ўйиндан тубдан фарқ қилади. Бу ўйинда бизни имконимиз кўпроқ, биз мухлисларимиз кўз ўнгида ўйнаймиз. Такрор айтаман бизга мухлисларнинг мадади жуда зарур. Хави эртага майдонга тушиши мумкин. Аммо бу ҳақда аниқ айта олмайман. Афсуски, шуни аниқ айтаман, эртага бизга эронлик легионеримиз ёрдам бера олмайди. Бу биз учун катта йўқотиш".



Бағдод Баунеджах: "Эртага бўладиган ўйин ҳар иккала жамоа учун ҳам муҳим саналади. Шубҳасиз иккала жамоа ҳам ғалаба учун майдонга тушади. Бизнинг бор эътиборимиз шу ўйинга қаратилган, ҳам жисмонан, ҳам руҳан ушбу ўйинга тайёрмиз. Миллий чемпионатимиздаги совриндан қуруқ қолдик. Энди бор эътиборимизни ОЧЛга қаратишга мажбурмиз. Буни жамоадошларимиз билан келишиб олдик, олдимизда ягона йўл бу – “Насаф”ни мағлуб этиш ва навбатдаги босқичга чиқиш учун имкониятимизни ошириб олиш".

Рейтинг: +9   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика