UZ

Сўнгги янгиликлар

03:07Германия кубоги. "Бавария" ва "Байер"да ғалаба  0 03:02Сенсация қайд этилмади, "Рома", "Ювентус" ва "Интер"да ғалаба  0 02:54Англия лига кубоги. "Ман Сити", "Арсенал", "Ньюкасл" ва "Челси" кейинги босқичда, "Ливерпуль" эса ўз уйида йирик мағлубият қабул қилиб олди  7 02:40Лига 1. ПСЖ меҳмонда "Лорьян"ни мағлуб этолмади  0 23:58Отабек Боймуродов: "Гол ҳақида гапирсам муаммоларга дуч келаман. Улар провокация қилди"  9 23:07Камолиддин Тожиев: "Ҳозир энг бахтли инсонман"  47 22:53"Алё, реф!" финалдаги баҳсли эпизодларни таҳлил қилди   41 22:44Александр Хомяков: "Футболда ҳар доим ютавермайсиз. Менимча, офсайд йўқ эди, лекин мен эксперт эмасман"  26 21:50Эксперт ҳакамлар гуруҳи "Пахтакор" ва "Бухоро" учрашувидаги баҳсли вазият юзасидан хулоса берди  93 21:20"Лион" Эндрикни январда ижарага олмоқчи. "Реал" форварди бу вариантни идеал деб ҳисобламоқда  3 20:43"Пахтакор" голи инобатга олинмаган "Бухоро"ни мағлуб этиб, Ўзбекистон кубоги соҳибига айланди  671 18:02Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси назорат баҳсида Буркина-Фасога ютқазди  29 17:33Ўзбекистон Кубоги финали. Таркиблар маълум  30 16:50Футболда тайм-аут олиб бўлмайди? Уддабурон инглизлар муаммонинг ўзига хос ечимини топишди  2 16:28"Динамо" - "Хоразм" учрашуви Тошкентда ўтказилади  11

ОЧЛ. АГМКга мағлуб бўлса-да, "Истиқлол" гуруҳ пешқадами сифатида плей-оффга чиқмоқда! Янгиликлар

ОЧЛ. АГМКга мағлуб бўлса-да, "Истиқлол" гуруҳ пешқадами сифатида плей-оффга чиқмоқда!

Теглар :  АГМКИстиқлол
ОЧЛнинг 6-туридан ўрин олган "Истиқлол" - АГМК баҳсининг матнли трансляциясини кузатиб боринг.

"Истиқлол" - АГМК 1:2

Гол: Соиров (87-пен) - Полвонов (67), Жокич (79). 

"Истиқлол" - 1. Рустам Ятимов, 3. Андрей Мишченко, 4. Вахдат Ханонов, 9. Рустам Cоиров, 10. Алишер Жалилов, 11. Муҳаммаджон Раҳимов, 19. Ахтам Назаров, 21. Алексей Ларин, 55. Манучер Сафаров, 63. Манучехр Жалилов, 70. Шахром Сулаймонов.

Захира: 16. Сафармад Гафоров, 6. Зоир Жўрабоев, 7. Ҳусайн Доган, 14. Шарифбек Раҳматов, 27. Ромиш Жалилов, 28. Салом Ашурмамадов, 77. Хуршед Жўраев, 99. Мухриддин Ҳасанов.

АГМК (4-3-3) — 1.Ботирали Эргашев - 77.Дилшод Аҳмадалиев (20.Мирғиёс Сулаймонов, 71), 15.Аббос Отахонов, 7.Сардор Раҳмонов, 2.Акром Комилов - 23.Йован Жокич, 17.Санжар Турсунов (5.Дилшод Жўраев, 60), 4.Миржамол Қосимов (9.Зафар Полвонов, 46) - 94.Элвин Фортес (11.Мурод Тошматов, 63), 18.Александр Касьян, 28.Шоҳруҳ Гадоев (10.Ҳусниддин Ғофуров, 46).

Захира: 35.Валижон Раҳимов - 8.Бобур Йўлдошев, 19.Шероз Жалолов, 21.Санжар Жумабоев, 22.Санжар Шоаҳмедов.

Огоҳлантириш: Сардор Раҳмонов (54), Андрей Мишченко (76).

ФК Истиклол

Рустам Соиров - 87'

Лига чемпионов АФК. Группа А . 6-тур

01/05/2021, 01:00

2
:
1
Тугади

АГМК

Zafar Polvonov - 67', Jovan Djokic - 79'

45'
90'
29'  Shakhrom Sulaymonov
74'  Андрей Мищенко
81'  Shakhrom Sulaymonov (Khurshed Dzhuraev)
87'  Рустам Соиров
46'  Mirjamol Kasimov (Zafar Polvonov)
46'  Shohruh Gadoev (Husniddin Gafurov)
54'  Sardor Rakhmanov
60'  Санжар Турсунов (Dilshod Djuraev)
63'  Alvin Fortes (Murod Toshmatov)
67'  Zafar Polvonov
71'  Dilshod Akhmadaliev (Mirgiyoz Suleymanov)
79'  Jovan Djokic
90'  Ботирали Эргашев

ЯНГИЛАШ

Учрашув якунланди. "Ал Ҳилол" параллель баҳсда 0:2 ҳисобида мағлуб бўлгани учун "Истиқлол" гуруҳ пешқадамлигини сақлаб қолди.

4 дақиқа қўшиб берилди.

89. "Истиқлол"нинг икки хавфли ҳужуми қайтарилди. Комилов ва Сулаймонов ўз ўрнида.

87. ГОЛ! Соиров пенальтидан унумли фойдаланди.

86. Рустам Соиров пенальти ишлаб олди. "Истиқлол" ҳисобни қисқартириши мумкин.

85. Ухххх!! Отахонов қанотдан оширилган тўпни ўз дарвозасига киритиб юборишига бир баҳя қолди.

82. УХХХХ!! Рустам Соиров ажойиб вазиятдан фойдалана олмади.

79. ГООООООООООООЛЛЛЛ!! Жокичнинг кучли зарбасини рақиб посбони қайтара олмади!!

76. Ғофуровнинг жаримадан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

74. Ғофуровни йиқитгани учун Мишченкога сариқ карточка кўрсатилди.

69. ЗАРБАААААА!!! Дарвозабоннинг хатосидан кейин Жокич дарвоза томон зарба йўллади. Жалилов жамоасини голдан қутқарди!

67. ГОООООООООЛЛЛ!! Полвонов ҳисобни очди!

62. ЗАРБАААААА!!! Бурчакдан оширилган тўпни Дилшод Жўраев боши билан дарвозага кирита олмади...

60. Турсунов ўрнини Дилшод Жўраев эгалламоқда.

56. ХАВФЛИИИИ!! Соиров зарба беришда адашди ва Турсунов тўпни олдинга тепиб юборди! 100 фоизлик имкониятдан фойдалана олмади "Истиқлол"!

53. УХХХХХ!! Комиловнинг қанотдан оширган тўпини Касьян дарвозага киритиши мумкин эди. Ларин тўпни бурчакка чиқариб юборди.

51. Аҳмадалиевнинг қанотдан оширган тўпини Ятимов ушлаб олди.

46. Иккинчи бўлим бошланди!

Танаффус!

45. АГМКнинг голи инобатга олинмади. Аммо тушунарсиз қарор. Бу ерда нима бўлганини билмай қолдик.

40. Менимча, ОЧЛнинг ушбу мавсумидаги энг зерикарли ўйинни биргаликда томоша қиляпмиз.

36. АГМКда яна бир яхши вазият юзага келганди. Аммо Санжарнинг зарбаси анчагина ноаниқ кетди.

33. Сардор Раҳмоновнинг боши билан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди.

27. АГМКда вазият юзага келиши мумкин эди. Касьяннинг паси ноаниқ кетди.

24. Ниҳоят! Вазият кўрдик. Фортеснинг боши билан йўллаган зарбасини Ятимов ушлаб олди. Оффсайд ҳам қайд этилди.

23. "Истиқлол" жарима зарбасига эга бўлди. Узатилган тўпни Эргашев уриб, аутга чиқариб юборди.

20. Вазиятлар кўрайлик, йигитлар! 

18. Қосимовнинг бурчакдан оширган тўпи дарвозанинг нариги томонидан ўтиб кетди.

11. Ўйиндаги "темп" шундайки, исталган вақтда ухлаб қолишингиз мумкин.

5. Ўйин жуда зерикарли ўтмоқда.

1. УЧРАШУВ БОШЛАНДИ!

- Демак, жамоалар майдонга чиқиб келишмоқда.

- Ассалому алайкум, ҳурматли футбол ишқибозлари! Бугун АГМК ОЧЛдаги дебют мавсумининг сўнгги ўйинини ўтказади. Рақиб - Тожикистоннинг "Истиқлол" жамоаси. Учрашувни сизлар билан Миржалол Норматов кузатиб боради.

Рейтинг: +31   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика