UZ

Сўнгги янгиликлар

00:46"Истиқлол" ўртоқлик ўйинида "Ал Ҳуссайн"га ютқазди. Ашурматов ва Машарипов майдонга тушишди  0 00:45"Атлетико" Бразилия клубидан 20 млн евролик трансферни амалга оширишга яқин  0 00:30"Андижон" клуби "Пахтакор"нинг уч нафар футболчисини ўз сафига қўшиб олганини эълон қилди  2 00:212026 йилги Жаҳон чемпионати чипталари қачон сотувга чиқиши маълум  0 23:55"Ньюкасл" Исак учун жуда катта сумма истамоқда. "Ливерпул"нинг “боши қотган”  2 23:35"Манчестер Сити" собиқ футболчиси Гвардиоланинг мураббийлар штабига қўшилди  2 23:05Расман: Карлуш Кейруш ЖЧ-2026 саралашининг сўнгги босқичида иштирок этувчи Осиё жамоасини бошқаради  10 22:55"Бавария" Диас бўйича "Ливерпул"га янги таклиф жўнатади  3 22:35"Барса" ўз ярим ҳимоячиси билан шартномани бекор қилмоқчи  0 22:10"Бавария" Эзе учун курашга қўшилди. Ҳужумчини "Арсенал" сотиб олмоқчи эди  0 21:45Диас "Ливерпул"дан норози. Клуб берган янги шартнома шартлари футболчига ёқмаган  1 21:20"Айнтрахт" "Нюкасл"нинг Экитике бўйича берган катта суммали таклифини рад этди  0 21:08Туғилган кундаги машғулот: U-23 терма жамоаси йиғинларни бошлади  0 20:35"Навбаҳор"га ФИФА тақиқи қўйилган. Клуб айни дамда янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмайди  17 20:05"Манчестер Юнайтед" "Лион" ярим ҳимоячисини сотиб олмоқчи  2

ОЧЛ. Иккинчи турнинг рамзий терма жамоаси Янгиликлар

ОЧЛ. Иккинчи турнинг рамзий терма жамоаси

Сешанба ва чоршанба кунлари қитъамизда Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичи 2-тур ўйинлари бўлиб ўтди.
Сайтимиз ходимлари анъанани давом эттириб иккинчи турда Ўзбекистон клублари сафида ўзини кўрсатган футболчилардан иборат рамзий терма жамоасини тузишди. Ўтган тур рамзий терма жамоасини кўрмаганлар учун ҳавола.


Дарвозабон
Мурод Зуҳуров ("Бунёдкор")


Дарвозани "Бунёдкор" клуби посбони Мурод Зуҳуровга ишониб топширдик. Тўғри Зуҳуров "Ал Наср"га қарши баҳсда ўтказиб юборилган ягона голда хатога йўл қўйди. Бироқ ўша кунги баҳсда Зуҳуров жамоасини камида 3та муқаррар голдан қутқарди. Дарвозабон сўнгги дақиқада ўйин қаҳрамонига айланиши мумкин эди, бироқ бурчак тўпидан сўнг унинг йўллаган зарбаси дарвоза тўсинига тегиб қайтди. Акс ҳолда Зуҳуров жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолган ва Жаҳон ОАВда ҳам машҳур бўлиб кетган бўлар эди.



Ҳимоячилар
Шуҳрат Муҳаммадиев ("Насаф"), Шерзод Файзиев ("Локомотив"), Неманья Яничич ("Локомотив"), Мақсуд Каримов ("Насаф"), Сайдулло Раҳматов ("Насаф")

"Насаф" клуби ОЧЛ-2016да ўзбек клублари орасида биринчи ғалабани қўлга киритди. "Ал Аҳли"га қарши баҳсда жамоа ҳимоячилари анча ишончли ўйнашди. Ўнг қанотда ўйнаган Шуҳрат Муҳаммадиев жуда фойдали ўйин намойиш этди. Айнан у биринчи голда Абдихолиқовга ақлли пас оширди. Иккинчи голда Шуҳратнинг зарбасини дарвозабон қайтарди, қайтган тўпни Мақсуд Каримов голга айлантирди. Шу боис сайтимиз ижодкорлари Муҳаммадиевни 2-турда ўзбек клублари орасида энг яхши футболчи деб топдик.



Унинг жамоадошлари Мақсуд Каримов ва Сайдулло Раҳматов ҳам рамзий терма жамоадан жой олишди.

"Локомотив" Саудия Арабистонида "Ал Иттиҳод" билан дуранг ўйнади. "Темирйўлчилар" сафида Неманья Яничич марказий ҳимояда ишончли ўйнади. Ўнг қанотда ҳаракат қилган Шерзод Файзиев эса рақиб ҳужумчиларини тўхтатишда фаол бўлди.


Ярим ҳимоячилар
Кахи Махарадзе ("Локомотив"), Олег Зотеев ("Локомотив"), Баҳром Абдураҳимов ("Насаф"), Шерзод Каримов ("Пахтакор")


Ўтган турда ҳам рамзий терма жамоадан ўрин олган Кахи Махарадзе "Ал Иттиҳод" билан сафардаги баҳсда ҳам яхши ўйнади. Рақибнинг ҳужумларини тўхтатиш ва ҳужум бошлашда ишончли ўйнади. Чап қанот ярим ҳимоясида ҳаракат қилган Олег Зотеев гол билан тугаган пенальтини ишлади.

"Пахтакор" "Ал Ҳилол"га йирик ҳисобда мағлубиятга учради. Лекин жамоа сафида Шерзод Каримов бошқалардан кўра яхшироқ ўйнади. Айнан унинг ажойиб пасидан сўнг Сергеев ҳисобни очганди. Иккинчи бўлимда эса араблар кетма-кет гол уришди.

"Насаф" ярим ҳимоясида ўйнаган Баҳром Абдураҳимов Эркин Бойдуллаевнинг йўқлигини билинтирмади. Бир неча бор ҳужумларни яратишда фаол бўлган Абдураҳимов гол уриши ҳам мумкин эди.




Ҳужумчилар
Бобир Абдихолиқов ("Насаф")


Илк турда ҳам рамзий терма жамоадан ўрин олган "Насаф"нинг ёш ҳужумчиси иккинчи турда ҳам ажойиб ўйнади. Қаршидаги баҳсда Бобир ҳисобни очишга муваффақ бўлди. 18 ёшли футболчи бундай натижалар билан тўхтаб қолиши керак эмас.


Рейтинг: +18   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика