ОЧЛ. Ғарб. Бугун старт оладиган 4-тур тақвими билан танишинг

Eldor Akmurzayev
18 апр 2022
Осиё чемпионлар лигаси ғарб минтақасида 4-тур учрашувлари 18-19 апрель саналари бўлиб ўтади.

“Пахтакор” бугун (22:15 бош.) “Ал Духайл” (Қатар) билан баҳс олиб боради.

“Насаф”нинг “Ал Файсали” (С.Арабистони)га қарши ўйини эса Тошкент вақти билан 20 апрелга ўтар кечаси 01:15 да бошланади.

Шунингдек, Азиз Ғаниев ўйнаётган “Шабаб Ал Аҳли” (БАА) бу турда “Ал Гарафа” билан тўқнаш (19 апрель, 01:15) келади, Отабек Шукуров ҳаракат қилаётган “Шаржа” (БАА) эса “Ал Райян” (Қатар)га қарши баҳс юритади.

Муҳаммад Исаев "Истиқлол" (Тожикистон) сафида эртага "Ал Ҳилол" (С.Арабистони) билан ўйнаши кутилмоқда.

18 апрель

22:15, “Аҳал” (Туркманистон) – “Фулад” (Эрон)

22:15, “Мумбай Сити” (Ҳиндистон) – “Ал Жазира” (БАА)

22:15, “Пахтакор” – “Ал Духайл” (Қатар)

19 апрель

01:15, “Шабаб Ал Аҳли” (БАА) – “Ал Гарафа” (Қатар)

01:15, “Аш Шабоб” (С.Арабистони) – “Ал Қува” (Ироқ) [Илгиз Танташев бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар ишлайди]

01:15, “Сепахон” (Эрон) – “Ал Таавон” (С.Арабистони)

22:15, “Ал Виҳдат” (Иордания) – “Ал Садд” (Қатар)

22:15, “Ал Райян” (Қатар) – “Шаржа” (БАА)

20 апрель

01:15, “Ал Файсали” (С.Арабистони) – “Насаф”

01:15, “Истиқол” (Тожикистон) – “Ал Ҳилол” (С.Арабистони)


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia