UZ

Сўнгги янгиликлар

21:26Ла Лига. "Реал Мадрид" қийин ўйинда "Реал Сосьедад"ни мағлуб этди, мадридликлар 32-дақиқада ўн киши бўлиб қолишди  44 21:06Суперлига. Бир киши кам бўлиб қолган "Пахтакор" "Нефтчи"ни мағлуб этди  192 21:03"Бешиктош" — "Истанбул Башакшехир". Таркиблар маълум  4 20:36"Вест Хэм" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  0 20:13"Ювентус" — "Интер". Таркиблар маълум  3 20:04"Персеполис" — "Фулад". Таркиблар маълум  3 20:00"Қўқон-1912" "Қизилқум"нинг мағлубиятсиз сериясига чек қўйди  11 19:17АПЛ. "Арсенал" ўз уйида "Ноттингем Форест"ни йирик ҳисобда таслим этди, Субимендидан дубль!  20 16:57Пепе Ла Лигада ойнинг энг яхши футболчиси деб топилди. "Вильярреал" форварди Ямал ва Мбаппени ортда қолдирди  0 16:28"Манчестер Сити" "Барселона" ярим ҳимоячисини нишонга олди  2 15:19ЎзЭл Классикосига превью  15 14:54"Истанбул Башакшехир"нинг янги бош мураббийи маълум  6 14:23Бернарду Силвага Португалия топ-клуби қизиқиш билдирмоқда  0 13:48"Реал" АПЛ футболчиси учун 60 млн евро таклиф қилмоқчи  1 13:08Эриксен нега "Вольфсбург"га ўтишга қарор қилганини айтди  1

ОЧЛ. Чорак финал. "Гуанчжоу Эвергранд" ва "Ал Ҳилол" дастлабки ўйинда ғолиб Янгиликлар

ОЧЛ. Чорак финал. "Гуанчжоу Эвергранд" ва "Ал Ҳилол" дастлабки ўйинда ғолиб

Кеча Осиё чемпионлар лигаси чорак финалидан дастлабки ўйини доирасидаги икки учрашув бўлиб ўтди.

Уларниг биринчиси Японияда "Кашива Рейсол" ва Хитойнинг "Гуанчжоу Эвергранд" клублари ўртасида бўлиб ўтди.

Бразилиялик Луиз Фелипе Сколари бошқараётган "Гуанчжоу" сафардан ғалаба билан қайтди. 5-дақиқада Сузуки автогол қайд этди. 40-дақиқада Паулиньо иккинчи бор мезбонлар дарвозасини ишғол қилди. Гао Лин томонидан урилган гол японларни буткул карахт аҳволга солиб қўйди. Баҳс сўнггида Кудо "Кашива"нинг ягона жавоб тўпини киритишга эришди - 1:3.

Жавоб баҳси 15 сентябрь куни Хитойда бўлиб ўтади.

"Кашива Рейсол" - "Гуанчжоу Эвергранд" 1:3
Бош ҳакам: Фаҳад Ал Мирдаси (Саудия Арабистони)
Голлар: Кудо 89 - Сузуки 5 автогол, Паулиньо 40, Гао Лин 58.
"Кашива Рейсол" - Сугено, Ким Чан Су, Фужита (Имаи, 83), Сузуки, Дуду, Накаяма (Отсу, 79), Такетоми, Барада, Кобаяши (Эдерсон, 62), Кудо, Кристиано.
"Гуанчжоу Эвергранд" -  Зенг Ченг, Фенг Ксиаотинг, Ким Ёнг Гвон, Линпнг Занг, Женг Жи, Хуанг Бовен, Зенг Лонг (Ронг Хао, 87), Зоу Зенг, Паулиньо, Гао Лин (Ю Ханчао, 71), Рикардо Гоуларт (Лиу Жиан, 90+3)



Иккинч баҳс Ар Риёд шаҳрида бўлиб ўтди. Унда "Ал Ҳилол" Қатарнинг "Лаҳвия" клубини қабул қилди. Унда майдон эгалари йирик ҳисобда зафар қучишди.


Жавоб учрашуви 15 сентябрь куни Қатарда бўлиб ўтади.

"Ал Ҳилол" - "Лаҳвия" 4:1
Бош ҳакам: Бенжамин Уильямс (Австралия)
Голлар: Аилтон Алмейда 11, Холид Ал Каби 33, Карлос Эдуардо 36, 85 - Юсуф Мсакни 17.
"Ал Ҳилол" - Холид Шараҳили, Дигао, Квак Таэ Хви, муҳаммад Жаҳфали, Ёсир Ал Шаҳрани, Муҳаммад Ал Бурайк, Карлос Эдуардо (Муҳаммад Ал Шлҳуб, 86), Салман Ал Фараж, Салим Ал Давсари (Фаисал Дарвиш, 81), Аилтон Алмейда, Холид Ал Каби (Наваф Ал Абид, 68)
"Лаҳвия" - Лекомт Аддани, Даме Траоре, Чико Флорес, Аҳмад Ал Сайид, Нам Таэ Хви, Холид Муфта, Карим Будиаф, Луиз Сеара (Исмоил Муҳаммад, 67), Юсуф Мсакни, Муҳаммад Тресор (Муҳаммад Муса, 81), Муҳаммад Мунтари (Муҳаммад Разоқ, 67).


Бугун чорак финалнинг яна икки учрашуви бўлиб ўтади. Жанубий Кореянинг "Чонбук Моторс" клуби ўз уйида Япониянинг "Гамба Осака" клубини қабул қилади. Теҳронда "Нафт" БААниг "Ал Аҳли" клуби билан ўйнайди. 


Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика