UZ

Сўнгги янгиликлар

18:05Топ-трансферлар вақти. "Арсенал" ва "Ливерпуль" "тезлигига" пулдан муаммоси йўқ "Ньюкасл" ҳам дош беролмаяпти   0 17:45"Истанбул Башакшеҳир" матбуот хизмати Аббос Файзуллаевнинг трансфери масаласида маълумот берди  1 17:26Украиналик мутахассис "Андижон" мураббийлар штабига қўшилди  0 17:10Расман: Болтабоев "Нефтчи"ни тарк этди  1 16:55"Сўғдиёна" ва "Бунёдкор" қирғиз клуби билан ўйнайди  0 16:35"Реал" ҳимоячисини "Алавес"га сотди  0 16:06"Ливерпул"да Рэшфорд?! Катта трансферга тайёргарлик бошланди!  2 15:38Роналду – энг яхши!  24 15:11"Реал"да можаро: Винисиус янги мураббийнинг ҳаракатларидан норози  13 14:42"Андижон" "Сурхон" футболчисини ижарага олди  5 14:15"Манчестер Сити" ва "Бавария" Доннарумма учун курашга қўшилди  1 13:45Ўткир Юсупов "Истиқлол" таклифини рад этди  10 13:20"Барселона"да асосий таркибдан мосуво қилинган Тер Штегенга "Сити"дан таклиф тушди  8 12:57"Челси" дарвозабони "Борнмут"га ўтди. Трансфер шартлари қанақа?  1 12:38"Қизилқум" легионери жамоадан кетди  2

ОЧЛ. Баҳром Ҳакимов “Насаф” ва “Пахтакор” ўйини олдидан нима дейди? Янгиликлар

ОЧЛ. Баҳром Ҳакимов “Насаф” ва “Пахтакор” ўйини олдидан нима дейди?

Маълумки, бугун “Насаф” ва “Пахтакор” клублари осиё чемпионлар лигасида навбатдаги тур ўйинларини ўтказади.
Қаршида “Ал аҳли” “Насаф” билан куч синашса, “шерлар” БААда “Ал Айн” меҳмони бўлади. Мазкур учрашувлар олдидан биз таниқли мутахассис Баҳром Ҳакимовнинг фикрларини билишга қизиқдик.

- “Насаф”нинг орқасида йўл йўқ. Қаршиликлар бугун ўз майдонида ўйнайди. Шундай экан улар фақат ғалаба қозониши керак. Акс холда, имкониятлар кескин пасайиб кетади. Буни жамоа аъзолари ҳам яхши тушуниб турган бўлса ажаб эмас. Биламан Қаршида бугун мухлисларнинг стадионга ташрифи жуда кўп бўлади. Бу эса йигитларга руҳий таъсир ўтказади. Умид қиламанки, “Насаф” бугун ютқазмайди.

- “Пахтакор” ҳақида нима дейишим мумкин? Бу жамоа ўз майдонида қимматли очкони бой бериб, қийин вазиятга тушиб қолди. Лекин “шерлар”нинг охирги марта “Бухоро” билан ўйнаганида ТВ орқали ўйинини кўргандим. Назаримда футболчиларнинг харакат чакки эмас. Шахсий фикримни айтадиган бўлсам, “Пахтакор”да кўпроқ Искандеров, Сергеев, Козак ва Махарадзега кўп нарса боғлиқ. Айнан улар жамоа ғалабасини таъминлайдиган даражага чиқди. Лекин ОТЖ сафида Искандеров ва Сергеев ўзини унчалик кўрсата олмади. Ёшларда барқарорлик бўлмайди. Эҳтимол улар билан ҳам шундай холат учраётгандир.

- Нима бўлганда ҳам бугун халқаро майдонда юртимиз шарафини ҳимоя қиладиган клубларимизга омад ёр бўлишини тилайман – дейди Баҳром Ҳакимов.


Исломбек Рустамбеков
Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика