

Осиё чемпионлар лигасининг плей-офф саралаш босқичида олмалиқликлар Қатарнинг "Ал Араби" жамоаси билан баҳс юритади. Мазкур учрашувда Жанубий Кореялик ҳакамлар бригадаси ишлайдиган бўлди. Ко Хюнг Жинга қанотларда ҳамюртлари Йон Жае Йол ҳамда Парк Санг Жунг ёрдам беради.
Осиё Чемпионлар лигаси 2023/24, плей-офф саралаш босқичи
"Ал Араби" (Қатар) — ОКМК (Ўзбекиистон)
Бош ҳакам: Ко Хюнг Жин (Жанубий Корея)
Ёрдамчи ҳакамлар: Йон Жае Йол, Парк Санг Жунг (Жанубий Корея)
Захира ҳаками: Парк Санг Жун (Жанубий Корея)
Назоратчи: Селеаражен Субраманиам (Малайзия)
Комиссар: Фаҳад Албаррак (Қувайт)



