ОЧЛ-2022. "Насаф"нинг "Ал Садд"га қарши баҳсдан олдинги расмий машғулоти

Narzulla Saydullayev
8 апр 2022, 11:54
Бугун Осиё чемпионлар лигаси 1-туридан ўрин олган "Ал Садд" - "Насаф" учрашуви бўлиб ўтади.

Бугун Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги "аждарлар" бугунги баҳс олдидан расмий машғулот ўтказишди. "Ал Наҳда" клуби майдонида ўтган машғулотдан суратларни сайтимизнинг махсус бўлими орқали томоша қилишингиз мумкин >>>>> ФОТОГАЛЕРЕЯ

Эслатиб ўтамиз, "Насаф" ОЧЛ-2022 гуруҳ босқичи 1-тури доирасида Қатарнинг "Ал Садд" клубига қарши баҳс олиб боради. Мазкур учрашув 8 апрель куни Тошкент вақти билан 22:15да Даммамдаги "Шаҳзода Муҳаммад Бин Фаҳд" стадиони ("Prince Mohamed Bin Fahd stadium")да старт олади.





Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia