UZ

Сўнгги янгиликлар

13:33"Челси" Дисасини "Лион"га ижарага бериши мумкин. Ҳимоячи бу мавсумда ҳали ўйнамади  0 12:39"Реал" Рюдигер билан музокара ўтказади  0 12:00TVCOM'да бугунги ўйинлар: А Серияда топ баҳс, “Реал” ва бошқалар  1 11:31"Челси" Маресканинг келажаги бўйича бир қарорга келди  1 11:05"Насаф" футболчиси "Қўқон-1912" жамоасининг тўлақонли аъзосига айланди  1 10:43Sofascore. Алиқулов кечаги учрашувда энг паст баҳони олди  3 10:20Ўзбекистон МТЖ аъзоси "Нефтчи" билан шартномани узайтирди  1 09:52Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда  31 09:18"Насаф" "Қўқон-1912" футболчисини сотиб олди  0 08:44Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги ажойиб ҳаракатлари учун неча баҳога лойиқ кўрилди?  1 08:18Самвел Бабаянга Андижон вилояти ҳокими томонидан минимум вазифаси қўйилди  11 07:43Салoҳ "Ливерпул"ни қишда тарк этадими?  5 03:05“Интер Майами” илк бор МЛС кубогини қўлга киритди. Лео финала 2 та ассист ижро этди  24 03:00Лига 1. ПСЖ "Ренн"га жавобсиз 5 та гол урди  1 02:55Ла Лига. "Атлетик" — "Атлетико" ўйини тақдирини битта гол ҳал қилди  0

ОЧЛ-2021. "Трактор"да жиддий муаммолар пайдо бўлди. Клуб кейинги ҳафта Машарипов жамоасига қарши ўйнайди Янгиликлар

ОЧЛ-2021. "Трактор"да жиддий муаммолар пайдо бўлди. Клуб кейинги ҳафта Машарипов жамоасига қарши ўйнайди

Теглар :  ТракторОЧЛ-2021
Алишер Никимбаев телеграмдаги ўз каналида Эроннинг "Трактор" клуби ҳақида маълумот берди.

"Эрон нашрлари Табризнинг "Трактор" клуби молиявий муаммолар туфайли ОЧЛдаги ўз юришини давом эттира олмаслиги мумкинлиги ҳақида ёзишди. "Трактор" кейинги ҳафта 1/8 финалда Саудия Арабистонининг "Ал-Насср" клубига қарши ўйнайди.

Клубни бир қатор етакчилар тарк этди ва уларнинг ўрнини тўлдира олмади. "Трактор" собиқ футболчилари олдидаги қарздорлиги туфайли янги футболчиларни рўйхатдан ўтказа олмади. Эронда трансфер ойнаси ёпилган. ОЧЛ учун ҳам янги футболчиларни рўйхатдан ўтказишга кеч қолинди.

Агар "Трактор" ўйинга бормаса ОФК томонидан катта жарима ва жиддий дисквалификация кутади. Шу боис клуб ўйинга йўл олади.

Кўпчилик агар "Трактор" мусобақани давом эттира олмаганида унинг ўрнини гуруҳда учинчи ўринни олган "Пахтакор" 1/8 финалда ўйнаши ҳақида гапирди. Аммо агар шундай бўлган тақдирда ҳам "Трактор"нинг ўрнига иккинчи ўринни олганлар орасида 4-бўлган "Ал Садд" қатнашарди.

Бу ҳолат менга 2000 йилги Кубок эгалари кубогини эслатиб юборди. Ўшанда "Навбаҳор" чорак финалда "Ал-Аҳли"га икки ўйин натижасига кўра ютқазганди (1:6, 2:0), аммо барибир ярим финалга чиққанди. Сабаби "Ал-Аҳли" Таиландга боришни истамаган. Саудия Арабистони мамлакати ўз фуқароларига Таиландга боришни тақиқлаб қўйган", - деб ёзади Алишер Никимбаев телеграмдаги ўз каналида.


Маълумот учун, "Ал Насср" - "Трактор" учрашуви 14 сентябрь куни Доха шаҳрида бўлиб ўтади. "Ал Насср" сафида ўзбекистонлик Жалолиддин Машарипов тўп тепмоқда.

Рейтинг: +5   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика