UZ

Сўнгги янгиликлар

14:28"Манчестер Юнайтед" ёзда Осимхен учун 75 млн евро тўлашга тайёр  1 14:02Гвардиола: "Ҳаётлигимда ҳеч ким АПЛни кетма-кет тўрт марта ютмайди"  14 13:38Интервью. Анвар Бердиев: "Ҳеч қайси рақиб "Шўртан"га оддий жамоа сифатида қарамаслиги керак"  1 13:21Интервью. Сардор Абдураимов: "Нефтчи"да захирада ўтиргандан, "Машъал"да асосий таркибда ўрнимга эга бўлиш яхшироқ"  0 13:10U-20 Осиё кубоги. Эрон — Япония ўйини учун таркиблар билан танишинг  2 12:57Рамос "Монтеррей" сафида дебют қилди. 38 ёшли ҳимоячи майдонда 80 дақиқа ўйнади  0 12:32Ван Дейк "Реал"га йўл олиши мумкин  2 12:01"Барселона" "Манчестер Сити" вингерини харид қилиши мумкин  1 11:37"Реал" 39 ёшли Модрич билан шартномани 2026 йилга қадар узайтиришга тайёр  5 11:10"Челси"нинг янги мақсади маълум  3 10:00GiveMeSport нашри барча даврларнинг энг яхши дриблинг соҳибини аниқлади  22 09:16«Сурхон» тожикистонлик футболчи билан шартнома имзолади  0 08:48МЛС. Мессининг иккита ассисти жамоасини мағлубиятдан қутқариб қолди  19 08:20Sofascore. Кечаги учрашувда Ҳусниддин Алиқуловнинг ҳаракатлари неча баҳога лойиқ кўрилди?  4 07:51Осиё кубоги U-20. Бугун ёшларимиз Жаҳон чемпионатига йўлланмани қўлга киритиши мумкин   23

ОЧЛ-2021. "Пахтакор" гуруҳ босқичининг сўнгги турида ғалаба қозонди Янгиликлар

ОЧЛ-2021. "Пахтакор" гуруҳ босқичининг сўнгги турида ғалаба қозонди

Осиё чемпионлар лигаси 6-туридан ўрин олган "Пахтакор" - "Эйр Форс" учрашуви бўлиб ўтди.
 


ОЧЛ гуруҳ босқичи. 6-тур.
"Пахтакор" (Ўзбекистон) - "Эйр Форс" (Ироқ) - 1:0
Ҳакамлар:
Наваф Шукралла, Муҳаммад Жаъфар, Абдулла Роваими (Баҳрайн), Ма Нинг (Хитой).
Назоратчи: Суреш Сринивасан (Ҳиндистон).
Комиссар: Равишанкар Жаяраман (Ҳиндистон).

Гол: Пўлатхўжа Холдорхонов 79, - 1:0.

"Пахтакор": 35.Санжар Қувватов, 3.Ҳожиакбар Алижонов (88.Шаҳзод Азмиддинов, 59), 23.Шерзод Аъзамов (С), 16.Марлен Чобанов, 6.ИброҳимҲалил Йўлдошев, 21.Аброр Исмоилов, 14.Ҳумоюнмирзо Иминов, 8.Азизбек Турғунбоев (99.Пўлатхўжа Холдорхонов, 73), 10.Драган Черан (18.Ҳожимат Эркинов, 59), 42.Аббосбек Файзуллаев (28.Диёр Холматов, 73), 17.Шерзод Темиров (5.Анзур Исмоилов, 84).
Захира: 25.Элдорбек Суюнов, 9.Эрен Дердийок, 19.Шароф Муҳиддинов, 27.Сардор Собирхўжаев, 34.Фарруҳ Сайфиев.

"Эйр Форс": 95.Муҳаммад Солиҳ, 2.Аҳмад Иброҳим, 5.Майзам Жаббор, 6.Самиҳ Саид, 11.Ҳумам Тариқ, 17.Шариф Абдулкадҳим (29.Амжад Радҳи, 80), 19.Али Муҳсин (22.Саиф Рашид, 87), 20.Али Кадҳим, 25.Муҳаммад Али, 34.Мустафо Муҳаммад, 50.Жефферсон Коллазос (28.Ҳуссайн Жаббор, 80).
Захира: 1.Фаҳад Толиб, 40.Абдуллоҳ Файсал, 18.Луай Алани, .  

Огоҳлантиришлар: Аброр Исмоилов 43, ИброҳимҲалил Йўлдошев 53, Самиҳ Саид 78, Ҳумоюнмирзо Иминов 80, Санжар Қувватов 87.



ЯНГИЛАШ



90+5. Учрашув якунланди. "Пахтакор" - "Эйр Форс" 1:0

90+5. ЗАРБААА! Саиф Рашиднинг яқин масофадан йўллаган зарбасидан кейин Қувватов тўпни қайтарди!

90. Учрашувга 5 дақиқа қўшилди

88. ЗАРБААА! Йўлдошевнинг зарбасидан сўнг тўп устунга тегиб қайтди

87. Огоҳлантириш. "Пахтакор". Санжар Қувватов

87. Ўзгариш. "Эйр Форс". Али Муҳсин ўрнига Саиф Рашид

84. Ўзгариш. "Пахтакор". Темиров ўрнига Анзур Исмоилов тушди

83. ЗАРБААА! Иминовнинг узоқдан йўллаган зарбасини дарвозабон қийинчилик билан қайтарди!

80. Огоҳлантириш. "Пахтакор". Иминов

80. Ўзгаришлар. "Эйр Форс". Коллазос ўрнига Ҳуссайн Жаббор, Шариф Абдулкадҳим ўрнига Амжад Радҳи тушди

79. ГОООООООООООООООООООООЛ! ХОЛДОРХОНОВ! ОЧЛдаги дебют ўйинида дебют гол! Маладес! Жаримадан узатилган тўпни Темиров дарвозага йўллади, дарвозабон қайтарган тўпни Холдорхонов дарвозага жойлаб қўйди - 1:0.

78. Огоҳлантириш. "Эйр Форс". Самиҳ Саид

77. ГОООООООООООЛ!  Холдорхоров гол урди, аммо қанот ҳаками ўйиндан ташқари ҳолатни қайд этди!

74. ЗАРБА! Шерзод Аъзамовнинг жаримадан йўллаган кучли ва аниқ зарбадан кейин тўпни Солиҳ ушлаб олди!

73. Ўзгаришлар. "Пахтакор". Файзуллаев ўрнига Холматов, Турғунбоев ўрнига Холдорхонов туширилди

73. УХХХХ! Ҳумам Тариқнинг тўп узатишидан кейин Самиҳ Саиднинг зарбаси хавфли чиқди!

71. ЗАРБА! Бурчак тўпидан кейин Марлен Чобанов бош билан зарба берди ноаниқ, ундан олдин ҳакам ҳужумда фол ишлатилганини қайд этди

68. ЗАРБАА! Темировнинг жарима майдони ёнгинасидан йўллаган зарбаси ноаниқ кетди!

62. УХХХ! Жаримадан Турғунбоев узатган тўпни Солиҳ муштлари билан қайтарди!

61. Эркинов ҳозир жарима тўпи ишлади

59. Ўзгаришлар. "Пахтакор". Черан ва Алижонов ўрнига Эркинов ва Азмиддинов тушди

57. ЗАРБА! Турғунбоевнинг жаримадан йўллаган зарбаси жонли деворга тегиб қайтди

56. Огоҳлантириш. "Эйр Форс". Али Кадҳим

54. ЗАРБА! Тариқнинг йўллаган зарбаси жонли деворга тегиб қайтди

52. УХХХХХ! Йўлдошев жарима майдони ёнгинасида Тариқни йиқитди, хавфли жарима тўпи!

52. ЗАРБАААААА! Ҳумам Тариқ ўнг қанотдан тўпни дарвозага йўллади, тўп дарвоза устунига тегиб қайтди!

46. Иккинчи тайм бошланди


45+1. Биринчи тайм якунланди, ҳозирча нурсиз дуранг 0:0

45. Биринчи таймга 1 дақиқа қўшилди

43. Огоҳлантириш. "Пахтакор". Аброр Исмоилов

41. Хавфли вазият! Коллазос жарима майдонига кириб борди, Шерзод Аъзамов тўпни ундан олиб қўйди

39. ЗАРБААААААА! Ўнг қанотдан Шариф узатган тўпни чап қанотдаги Ҳумам Тариқ эгаллаб дарвоза томон йўллади, ноаниқ! 

35. ЗАРБАААА! Драган Черан жарима майдони ташқарисидан аниқ зарба берди, тўпни Муҳаммад Солиҳ қайтарди! 

33. Тўп назорати "Пахтакор" томонида, аммо бу назорат гол бўлмаса ҳеч қандай наф бермайди

25. "Эйр Форс" футболчиларини 0:0 қониқтиради шекилли вақт чўзишни бошлаб юборишди

19. ЗАРБААА! Шариф Абдулкадҳимнинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбаси дарвоза устуни ёнидан ўтиб кетди!

15. Иккала жамоа ҳам гуруҳдан чиқа олмасликлари аниқ, шу боис ўйин темпи анчагина паст. Баҳс ўртоқлик ўйини мақомида кечмоқда

9. ЗАРБА! Мустафо Муҳаммаднинг жарима майдони ичидан йўллаган зарбасидан кейин тўп Иминовга тегиб тезлигини пасайтирди ва Қувватов тўпни ушлаб олди!

6. Хавфли вазият! Чап қанотдан Йўлдошев узатган тўпни Темиров боши билан дарвоза томон йўллашга уринди, анча ноаниқ!

1. ЎЙИН БОШЛАНДИ

- Учрашув соат 20:00да бошланади. 

Рейтинг: -13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика