

Унда "Ал Ҳилол" ўз майдонида "Ал Адалаҳ" клубини қабул қилди. Унда амалдаги Осиё чемпионлар лигаси ғолиби 7:0 ҳисобида зафар қучди. Бафетимби Гомис хет-трик қайд этди.
Маълумот учун, "Ал Ҳилол" 2020 йилги Осиё чемпионлар лигасида Ўзбекистон чемпиони "Пахтакор" билан бир гуруҳдан жой олган.
Саудия Арабистони. Мусобақа жадвали
"Ал Ҳилол" - "Ал Адалаҳ" 7:0
Голлар: Наваф Ал Абид 15, Бафетимби Гомис 28, 40, 57, Себастьян Жовинко 34, Солиҳ АЛ Шеҳри 84, Карильо 90.




