UZ

Сўнгги янгиликлар

02:05Клублар ўртасидаги ЖЧ. ПСЖ "Атлетико"ни йирик ҳисобда мағлуб этди, мадридликлар ўйинни бир киши кам бўлиб тугатишди  13 01:10Февзи Давлетов: "Ўйинга тузган режамиз иш берди, аммо бироз реализация етишмади"  6 01:01Виталий Левченко: "Ғалаба қозониш учун гол уриш керак"  8 00:55Ҳаким Фузайлов: "Шундай юқори талаблар орқали ўзбек футболи тартибланиб боради"  1 00:10"Барселона" Рэшфорд бўйича қарор қабул қилди  2 23:37Вадим Абрамов: "Бу ташкилотнинг ички иши, ушбу ишларни сизлар муҳокама қилиш ва ёзишларингиз керак"  1 23:27Сергей Лушчан: "Биринчи бўлимда деярли юз фоизлик вазият бўлди, аммо..."  5 23:17Рўзиқул Бердиев: "Бундай ўйинларда кўп вазиятлар яратилмайди"  9 22:57Клублар ўртасидаги ЖЧ. "Бавария" "Окленд Сити"ни "кўмиб қўйди". Германия чемпионлари Янги Зеландия жамоасига жавобсиз 10 та гол урди  31 22:33Жака итальян грандига ўтадими?  0 21:59Суперлига. "Насаф" Чераннинг пенальтидан урган голи эвазига "Навбаҳор"ни мағлуб этди  175 21:55Суперлига. "Динамо" "Хоразм" билан камбэк амалга ошириб, мағлубиятсиз сериясини давом эттирди  26 21:53Суперлига. Термиздаги баҳсда "Нефтчи" "Сурхон"ни мағлуб эта олмади  31 21:47"Наполи" "Ал Насср" юлдузига қизиқмоқда  0 21:12"Рома" Шомуродовни сотишга тайёр, унга даъвогар ҳам бор  40

ОЧЛ-2019. АГМКнинг тахминий рақиблари ҳақида батафсил Янгиликлар

ОЧЛ-2019. АГМКнинг тахминий рақиблари ҳақида батафсил

Теглар :  ОЧЛ-2019АГМК
Ўзбекистон кубоги соҳиби АГМК клуби кейинги йил Осиё чемпионлар лигаси саралашида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритди.

АГМК гуруҳ босқичига чиқиши учун иккита рақибни мағлуб этиши керак. Биз Ўзбекистон клубининг тахминий рақиблари ҳақида маълумот беришга қарор қилдик.  


Биринчи саралаш босқичи
5 февраль

Тожикистон чемпиони - Баҳрайн чемпиони

Иккинчи саралаш босқичи
12 февраль

АГМК (Ўзбекистон) - Биринчи саралаш босқичи ғолиби

Плей-офф босқичи
19 февраль

"Ал Насср" (Саудия Арабистони) - Иккинчи саралаш босқичи ғолиби



Тожикистон чемпиони
Ҳозирча бу рақиб номи маълум эмас. Сабаби Тожикистонда чемпионат 4 декабрь куни ўз якунига етади. Айни пайтда 18та ўйиндан сўнг Душанбенинг "Истиқлол" клуби 45 очко билан пешқадамлик қилмоқда. Худди шунча ўйин ўтказган "Хўжанд" ҳисобида 42 очко бор. Иккала клуб ҳам яна 3та ўйин ўтказишади. Охирги тўрт йилда Тожикистон чемпиони бўлиб келаётган "Истиқлол"нинг бу йил ҳам тенгсиз бўлиш учун имкониятлари жуда яхши.

Мазкур клуб Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида ҳеч қачон иштирок этмаган. ОФК кубогида эса 2015 ва 2017 йилларда финалга қадар етиб борган.

Ўтган ҳафта "Истиқлол" Тожикистон кубоги финалида "Регар-ТадАз" клубини 1:0 ҳисобида мағлуб этиб, еттинчи марта мамлакат кубоги соҳибига айланди. Бу Тожикистон клублари учун мутлоқ рекорд ҳисобланади.

Бу йил "Истиқлол" сафида ўзбекистонлик ярим ҳимоячи Жаҳонгир Абдумўминов тўп тепмоқда. Жамоада украиналик ҳимоячи Артём Барановский ҳам ўйнамоқда.

Жамоа бош мураббийи вазифасини Алишер Тўхтаев бажармоқда.



Баҳрайн чемпиони
Баҳрайннинг амалдаги чемпиони "Муҳаррақ" клуби ҳисобланади. Бу йил ушбу клуб ўз тарихида 34-марта чемпионликни нишонлади. Шоҳруҳ Гадоевнинг собиқ жамоаси ҳам Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида ҳеч қачон ўйнамаган. 2008 йилда "Муҳаррақ" ОФК кубогида ғолиб чиққан эди. Бугунги кунда жамоани баҳрайнлик мутахассис Салмон Шарида бошқармоқда.

2017 йилда ОЧЛ плей-офф босқичида "Насаф" Баҳрайн чемпиони "Ал Ҳидд" клубини 4:0 ҳисобида мағлуб этгани кўпчиликнинг ёдида бўлса керак.

"Муҳаррақ" сафида суриялик Аҳмад Диб, конголик Алваро Портильо, бразилиялик Фелипиньо каби легионерлар ўйнашмоқда.



Саудия Арабистони чемпионати 3-ўрин соҳиби
Ўтган мавсум Саудия Арабистони чемпионатида "Ал Насср" клуби бронза медалига эга чиққан эди.

Ушбу жамоани бугунги кунда уругвайлик Хосе Даниэль Каррено бошқариб бормоқда. Ушбу мураббий Қатар терма жамоасидаги иши орқали ўзбек мухлисларига таниш. ЖЧ-2018 саралашида Ўзбекистон терма жамоаси Қатарни сафарда мағлуб этгач ушбу мураббий истеъфога чиққан эди.

2011, 2015 ва 2016 йилги мавсумларда Осиё чемпионлар лигаси гуруҳ босқичида иштирок этган. Фақат 2011 йилда жамоа гуруҳдан чиқиб 1/8 финалда ютқазиб қўйган эди.

"Ал Насср" сафида австралиялик дарвозабон Брэд Жонс, перулик Кристиан Рамос, марокашлик Абдулраззоқ Ҳамдаллаҳ ва Нурдин Амрабат, бразилиялик Жулиано, Бруну Увини ва Петрос, Нигерия терма жамоаси ҳужумчиси Аҳмад Муса каби машҳур легионерлар бор. Маҳаллий футболчилардан Яҳё Ал Шеҳри, Омар Ҳавсави, Муҳаммад Ал Саҳлави айнан шу клубда фаолият олиб боришмоқда.

Айни пайтда Саудия Арабистони лигасида 7та тур ортда қолди. "Ал Насср" 6та ғалаба ва 1та дуранг билан мусобақа жадвалида якка пешқадам бўлиб турибди.


Рейтинг: +27   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика