UZ

Сўнгги янгиликлар

12:48Арне Слот: "Агар "Ливерпуль" – "Арсенал" ўйини шу йўсинда 10 марта ўйналганида, 8 таси дуранг билан якунланган бўларди"  0 12:27Расман: Эдерсон Туркия клубига ўтди  0 12:09Ўзбекистон U-23 терма жамоаси Шри-Ланкага қарши қандай либосда ҳаракат қилиши маълум  1 11:51ОФК "Насаф" ҳамда "Андижон" учрашувларида ишлайдиган ҳакамлар номини эълон қилди  2 11:38"Челси" ёзда футболчилар сотувидан ҳаммадан кўп пул ишлаб топди  3 11:15Муса "Милан"ни "Аталанта"га алмаштирди  0 10:40Мануэль Аканжи фаолиятини Италияда давом эттиради  0 10:07"Ливерпул"га ўтган Исак нималар деди?  6 09:38"Ливерпуль" рекорд ўрнатди  3 09:12"Ньюкасл" 63,5 млн евро эвазига ҳужумчи сотиб олди  3 08:42Расман. 38 ёшли Варди фаолиятини Италияда давом эттиради  1 08:16Алексис Санчес Ла Лигага қайтди  1 07:48Расман. Сенне Ламменс - "Манчестер Юнайтед" футболчиси  4 07:26CAFA. Бугун Туркманистонга қарши майдонга тушамиз  20 02:00Санчо "Астон Вилла"га ўтди  2

ОЧЛ-2018. “Насаф” – “Персеполис”. Ўйинолди расмий тадбирлар ҳақида Янгиликлар

ОЧЛ-2018. “Насаф” – “Персеполис”. Ўйинолди расмий тадбирлар ҳақида

2 апрель душанба куни Қаршидаги “Марказий” стадионда, “Насаф” ҳамда Эроннинг “Персеполис” клублари ўртасида ОЧЛ-2018 гуруҳ босқичининг 5-тур учрашуви бўлиб ўтади.

Учрашув соат 19:30да бошланади.

Ушбу учрашувдан бир кун аввал, яъни эртага якшанба куни ўйинолди расмий тадбирлар бўлиб ўтади.

“Персеполис” вакиллари иштирокидаги ўйинолди матбуот анжумани соат 12:00да бошланади. Унда жамоа бош мураббийи ва жамоанинг бир нафар футболчиси иштирок этишади.  

"Насаф" устози ва бир нафар футболчи иштирокидаги матбуот анжумани эса 12:30да бошланади.

Ўйинолди матбуот анжуманлари “Марказий” стадионнинг анжуманлар залида бўлиб ўтади.

Шу куни ҳар иккала клуб расмийлари иштирокидаги йиғилиш (митинг) соат 13:30да бошланади. Йиғилиш ҳам “Марказий” стадионда бўлиб ўтади. Унда бир қатор ташкилий масалалар қатори, бўлажак учрашувда жамоаларнинг қандай либосларда майдонга тушишига аниқлик киритилади.

“Насаф”нинг ўйинолди расмий машғулоти эртага  соат 18:30да бошланади.

“Персеполис” жамоасининг ўйинолди расмий машғулоти эса соат 19:30да бошланади. Ўйинолди расмий машғулотлари ҳам  “Марказий” стадионда ўтказилади.

Журналистларга расмий машғулотларнинг дастлабки 15 дақиқасини кузатиш имконияти берилади.

Ўйинолди матбуот анжуманларида ва жамоаларнинг расмий машғулотларида клуб томонидан аккредитациядан ўтган журналистлар иштирок этишлари мумкин.

Рейтинг: +8   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика