

Ўзбекистонлик ФИФА рефериси Равшан Эрматов мазкур учрашувга бош ҳакам этиб тайинланди. Қанотларда Абдуҳамидулло Расулов ва Жаҳонгир Саидов ишлайди. Тўртинчи ҳакам вазифаси Дмитрий Пислегинга топширилди.
Ливанлик Башир Абдулхолиқ учрашув комиссари сифатида қайд этилган. Япониялик Ишияма Нобору ҳакамлар назоратчиси бўлиб ишлайди.
Маълумот учун, “Ар-Райян” – “Ал-Ҳилол” клублари ўртасидаги ўйин 8 май куни Доҳа шаҳридаги Jassim Bin Hamad стадионида бўлиб ўтади. Ўйин маҳаллий вақт билан 18:25 да бошланиши кўзда тутилган.



