UZ

Сўнгги янгиликлар

01:42Фердинанд Фернандешнинг "Ал Ҳилол"га рад жавоби ҳақида: "Бу унинг садоқатидан далолат беради"  0 00:56"Наполи" "Манчестер Сити" футболчисига қизиқмоқда, лекин...  0 00:30Фарҳод Нишонов: "Захирадан тушган футболчиларимиз ўйинни ўзгартириб юборди, фақат ёмон томонга"  0 00:00"Челси" - "Лос-Анжелес"  0 23:55Григорий Колосовский: "Рақиб ғалаба учун ўйнади. Биз эса ғалабани истадик"  1 22:45"Реал"да Трентнинг ҳимоядаги ўйинини устида ишлашмоқда ва уни асосий бурчак тўпи ижрочиси қилишни режалаштиришяпти  5 22:14Дибала Рим дербисида Гендузи билан жанжал ҳақида: "Бу французнинг тили узун"  1 21:45Вирц жума куни янги клуби сафида тиббий кўрикдан ўтади  0 21:20Сречко Катанец билан самимий суҳбат. Мухлисларга маслаҳат ва танқидлар ҳақида (3-қисм)  24 21:00Про лига. "Жайхун" "ФарДУ" билан дуранг ўйнади, "Локомотив" сўнгги дақиқаларда ғалабага эришди  0 20:17"Реал" келаси мавсум фойдаланадиган формасини кўрсатди  10 19:51"Барселона" Луис Диас учун "Ливерпул"га қанча тўламоқчи?  6 19:25"Барселона" юлдуз ҳимоячисини сотиши мумкин  3 19:00Мареска "Челси"нинг янги трансферини анонс қилди  1 18:32Очилов, Баратов, Ўрмонжонов, Ресан, Муртозаев ва бошқалар... Суперлига 12-тур рамзий терма жамоаси  2

ОЧЛ-2017. Дастлабки турда қайси мамлакат клублари қанча очко олишди? Янгиликлар

ОЧЛ-2017. Дастлабки турда қайси мамлакат клублари қанча очко олишди?

Куни кеча Осиё чемпионлар лигасининг 1-туридан ўрин олган баҳслар бўлиб ўтди.

 Ҳар бир мамлакат клублари илк турда нечи очко олгани ҳақида маълумот тўпладик.

Афсуски Ўзбекистонинг икки клуби ҳам мусобақани Саудия Арабистонида мағлубиятлар билан бошлашди. "Локомотив" "Ал Таавон"га 0:1 ҳисобида, "Бунёдкор" эса "Ал Аҳли"га 0:2 ҳисобида ютқазиб қўйди.

Ғарб минтақасида Саудия Арабистони клублари (4 жамоа) энг кўп очко тўплашди - 7. Икки жамоаси билан иштирок этаётган Қатар эса юз фоизли натижа қайд этди - 6 очко.

Бизнинг минтақада фақат Ўзбекистон клубларигина ғалаба қозона олишмади холос. Бошқа давлат клублари камида бир марта зафар қучишди.



ҒАРБ МИНТАҚАСИ

Саудия Арабистони - "Ал Таавон" (ғалаба), "Ал Фатеҳ" (мағлубият), "Ал Аҳли" (ғалаба), "Ал Ҳилол" (дуранг) = 7 очко

Қатар - "Лаҳвия" (ғалаба), "Ар Райян" (ғалаба) = 6 очко

Эрон - "Истиқлол Теҳрон" (мағлубият), "Истиқлол Хузистон" (ғалаба), "Персеполис" (дуранг), "Зоб Аҳан" (дуранг) = 5

БАА - "Ал Аҳли" (ғалаба), "Ал Жазира" (мағлубият), "Ал Айн" (дуранг), "Ал Ваҳда" (мағлубият) = 4 очко

Ўзбекистон - "Локомотив" (Ўзбекистон), "Бунёдкор" (Ўзбекистон) = 0 очко



Шарқ минтақасида 6 мамлакат клублари иштирок этишмоқда. Қизиғи дастлабки турда фақат Япония ва Хитой клублари ғалабага эришишди холос. Япониянинг тўрт клуби жами 10 очко олган бўлса, Хитойнинг учала клуби ҳам рақибларини мағлуб этди. Эътиборлиси бошқа клублар Хитой жамоалари дарвозасига гол ҳам ура олишмади.

Тўрт клуби билан мусобақада қатнашаётган Жанубий Корея, Осиёга қўшилиб олган Австралия ва бир клубга эга Таиланд мамлакатлари илк турни бир очко билан якунлашди. Бир клуби билан ОЧЛда иштирок этаётган Гонгконг Ўзбекистон сингари дастлабки турни 0 очко билан тугатишга мажбур бўлди.



ШАРҚ МИНТАҚАСИ

Япония
- "Кашима Антлерс" (ғалаба), "Урава Ред Даймондс" (ғалаба), "Кавасаки Фронтале" (дуранг), "Гамба Осака" (ғалаба) = 10 очко

Хитой - "Шанхай СИПГ" (ғалаба), "Гуанчжоу Эвергранд" (ғалаба), "Жиангсу Сунинг" (ғалаба) = 9 очко

Австралия - "Брисбен Роар" (дуранг), "Вестерн Сидней Уондерерс" (мағлубият), "Аделаида Юнайтед" (мағлубият) - 1 очко

Таиланд - "Муангтонг Юнайтед" - 1 очко

Жанубий Корея - "Ульсан Хюндай" (мағлубият), "Сеул" (мағлубият), "Сувон Самсунг" (дуранг), "Жежу Юнайтед" (мағлубият) = 1 очко

Гонгконг - "Истерн" (мағлубият) = 0 очко

Нарзулла Сайдуллаев тайёрлади

Рейтинг: -6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика