"Обод": Эртага "Сўғдиёна" билан ўйнаймиз

Narzulla Saydullayev
24 янв 2017, 21:23
Янги мавсумга тайёргарликни давом эттираётган "Обод" эртага навбатдаги назорат учрашувини ўтказади.

Қибрайдаги стадионда бўлиб ўтадиган беллашув 15:00да старт олади. Рақиб Жиззахнинг "Сўғдиёна" жамоаси. Бундан икки кун аввал ҳар иккала жамоанинг ўринбосарлари ўзаро куч синашган эди. Эртага энди асосий таркиб аъзолари майдонга чиқади.

Айтиш керак, "Обод" шу ҳафтанинг ўзида яна бир назорат баҳсида майдонга тушади. 28 январь кунги беллашувда рақибимиз Бекободнинг "Металлург" жамоаси бўлади.


Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcobod.uz