“Обод” эртадан йиғинни бошлайди
04 дек 2015 13:47
Янгиликлар
“Обод” эртадан йиғинни бошлайди
Олий лига дебютанти Тошкентнинг “Обод” жамоаси таътилдан қайтиш арафасида.
Аниқроғи футболчилар эртага клуб қароргоҳида йиғилади ва тикланиш машқларини бошлаб юборишади. Ҳозирча жамоа сафини тарк этган ўйинчилар йўқ. Раҳбарият бош мураббийликка айни дамда бир қатор номзодларни кўриб чиқмоқда. Аммо ҳозирча бир тўхтамга келинмагани боис, уларнинг номлари сир тутилмоқда. Катта эҳтимол билан декабарь ойида янги мураббий олиб келинади. Шундан сўнг таркибда ҳам янги номлар пайдо бўлиши шубҳасиз.
Фикрлар