

Семинарни ФИФА рефериси Владислав Цейтлин олиб борди. Владислав Григорьевич ФИФА инструкторлари томонидан махсус тайёрланган видеороликлар орқали қоидаларга киритилган ўзгаришлар бўйича жамоа аъзоларига тушунча берди. Мураббийлар ва футболчилар ўзларини қизиқтирган саволларга жавоб олдилар.
"Обод" эртага навбатдаги назорат учрашувини ўтказади. "Сергели" сунъий қопламали майдонида бўлиб ўтадиган баҳсда рақибимиз "Шўртан" бўлади. Беллашув 10:30да бошланади.





