“Обод” бир қатор етакчи ўйинчилари билан шартномани узайтирди

Narzulla Saydullayev
12 янв 2016, 10:30
Олий лига дебютанти Тошкентнинг “Обод” жамоаси ҳам янги мавсумга астойдил тайёргарлик кўрмоқда. Футболчилар кунига икки маҳалдан шуғулланмоқда.

Эрталабки машғулотлар “НБУ-Осиё” стадионида ўтаётган бўлса, тушликдан кейин жамоа ўз майдонида шуғулланаётгани айтилаётир.

Мураббийларнинг режасига кўра, ўтган йилги таркибнинг ўзаги сақлаб қолинган. Фақат унга айрим қўшимча қилиш кўзда тутилган. Айтишларича “Обод” раҳбарияти бир қатор етакчи ўйинчилари билан шартнома муддатини узайтиришга қарор қилган. Булар – Санжар Тўрақулов, Ғайрат Умиров ва Шохруз Норхоновдир.
Маълум муддат жамоа кўригида бўлган “Қўқон-1912”нинг собиқ футболчиси Ҳасанбой Эргашев клуб лагерини тарк этган.

Ўхшаш янгиликлар


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia