UZ

Сўнгги янгиликлар

10:39"Манчестер Сити" 40 йиллик натижани такрорлади  0 10:04Невилл МЮ учун идеал мураббий ким эканлигини айтди  0 09:28Анвар Раҳимов - "Локомотив" U-21 жамоаси бош мураббийи!  2 09:01Ниҳоят "Андижон" ўз мақсадига эришди  12 08:32Эронга қарши учрашувдан сўнг Равшан Ҳайдаров нималар деди?  8 08:01Африка Миллатлар кубоги. Ярим финал жуфтликлари билан танишинг  2 07:35Жейми Милнер рекорд қўйди  1 02:59Англия Кубоги. "Челси" Росеньорнинг дебютида "Чарльтон" майдонида йирик ҳисобда ғалаба қозонди  0 02:12Олег Зотеев: "Жаҳон чемпионатидаги рақиблар Ўзбекистонни менсимай майдонга чиқади"  2 01:56Африка Миллатлар Кубогининг сўнгги ярим финалчиси аниқ бўлди  3 01:33Анзур Исмоилов: "Роналду билан тенгдошмиз. Бу ёшда ўйнаш учун футболни севиш керак"  5 01:15Лиам Росеньор: "Одамлар менинг "Манчестер Юнайтед" мухлиси бўлганимни танқид қилишлари мумкин"  0 00:46Англия Кубоги. "Астон Вилла" "Тоттенхэм"ни мусобақадан чиқариб юборди  2 00:32"Хоразм" "Сурхон" футболчисини таркибига қўшиб олди  0 00:17А Серия. "Рома" 3 дақиқада киритилган икки гол эвазига ғалабага эришди  0

«Обод» БААда «Бейжинг Гоан» билан дуранг ўйнади Янгиликлар

«Обод» БААда «Бейжинг Гоан» билан дуранг ўйнади

Хабарингиз бор, олий лиганинг янги вакили «Обод» жамоаси мавсумолди тайёргарлигининг сўнгги босқичини БААнинг Шаржа шаҳрида олиб бормоқда.

Мураббийлар штаби йиғин доирасида асосий эътиборини футболчиларнинг функционал ва жисмоний тайёргарлигини янада ошириш ҳамда таркибга янги жалб этилганларнинг жамоа ўйин услубига мослашиб кетишини таъминлашга қаратишган. Шу мақсадда амирликлардаги йиғин доирасида бир қатор назорат-синов учрашувлари ташкил этиш ҳам кўзда тутилган.

Куни кеча Шавкат Абдухўжаев бош мураббийлигидаги «Обод» жамоаси аъзолари ўзлари каби БААда йиғин ташкил этган Хитойнинг машҳур «Бейжинг Гоан» клубига қарши ўртоқлик учрашувида майдонга тушди. Яхши биласиз, пекинликлар сафида миллий терма жамоамиз аъзоси Егор Кримец тўп суради. Кескин ва муросасиз курашларга бой кечган баҳсда кучлар тенг келди – 1:1. «Обод» ҳисобига ёзилган тўпни эса рақиб футболчиси ўз дарвозасига киритиб қўйди. Учрашувда пойтахт жамоаси қуйидаги таркибда ҳаракат қилишди:

«Обод» – «Бейжинг Гоан» – 1:1
«Обод»:
Дилшод Ҳамроев, Хуршид Ғиёсов, Жавлон Искандаров, Илхом Комилов, Шерзод Жалилов, Жавоҳир Қаҳрамонов, Шохруз Норхонов, Санжар Тўрақулов, Ғайрат Умиров, Алишер Азизов, Владислав Нуриев.

«Обод» жамоасининг амирликлардаги йиғини 28 февралда якунланади. Шундан сўнг жамоа аъзолари Тошкентга қайтиб келишади ва Ўзбекистон ХХV миллий чемпионатининг 1-тури доирасида «Қўқон-1912»га қарши кечадиган ўйинга тайёргарликни бошлайди.


«Обод» ФК матбуот хизмати

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика