UZ

Сўнгги янгиликлар

20:25"Байер" футболчиси Ҳалил Коч: "Ўзбекистон кучли ва курашувчан жамоа экан"  3 19:51Садриддин Ҳасанов: "Бу ўйинда биз мураббийларнинг кўрсатмаларини тўлиқ бажара олмадик"  1 19:33Нурбек Сарсенбаев: "Бизга кучли рақиблар керак. Чунки жаҳон чемпионатидаги рақиблар бундан-да кучлироқ бўлишади"  3 19:20Ямал дербига қадар тикланмайди  6 18:56Ўзбекистон U-17 — Туркия U-17 ўртоқлик ўйинида дуранг  14 18:41"Сўғдиёна" назорат ўйинида "Динамо"ни мағлуб қилди  2 18:24Россиялик собиқ футболчи Эрон термаси ҳақида: "Сайёҳлар жамоаси. Улар қандай қилиб жаҳон чемпионатига чиқди, ҳайронман"  29 17:58Жон Оби Микел ўзининг АПЛ рамзий термасини тузди  5 17:43"Ливерпуль" футболчиси жароҳат сабабли термаси ихтиёрини тарк этди  0 17:16Назорат ўйини. "Сурхон" ва "Локомотив" ўртасидаги ўйинда 6 та гол урилди  1 16:16ЖЧ-2026 саралаши. Бугун Осиёда иккита ўйин бор  4 15:31"Интер Майами" Неймарга қизиқмоқда. Бразилиялик футболчи "Барса"да Месси ва Суарес билан ўйнаган  4 14:49"Ал Аҳли" Винисиус учун "Реал"га 300 млн фунт тўлашга тайёр  3 13:53Мбаппе жиддий жароҳатдан қутулиб қолди. У кейинги ҳафтада "Реал" билан машғулот ўтказиши мумкин  10 13:10"Бавария" 39 ёшли Нойер билан шартномани узайтиради?  2

Облак: "Ливерпуль" - ҳақли равишда фаворит, аммо..." Янгиликлар

Облак: "Ливерпуль" - ҳақли равишда фаворит, аммо..."

"Атлетико" дарвозабони Ян Облак Чемпионлар Лигаси 1/8 финал доирасидаги "Ливерпуль"га қарши илк ўйин олдидан ўз фикрларини билдириб ўтди.

"Ҳеч қандай шубҳа йўқки, Алиссон дунёнинг энг яхшиларидан бири. Уни ўтган йили энг яхши дарвозабон деб топишди ва бу билан уни табриклайман. Умид қиламизки, биз бу ўйинда яхши ҳаракат қиламиз ва уни безовта қиламиз.

"Ливерпуль" - бир йилдан бери ютқазмаётган жамоа. Улар ҳақли рақишда фаворитлар, аммо бу дегани биз таслим бўламиз ва уларга хоҳлаганларини қилишларига имкон берамиз дегани эмас. Биз иккинчи ўйин олдидан имкониятни сақлаб қолиш учун мавсумдаги энг яхши ўйинимизни ўтказмоқчимиз.

Рақиб сафида ҳар бир позицияда ажойиб ўйинчилар бор. Биз уларнинг фақатгина учта ҳужумчисини эмас, балки ҳаммасини эркин ўйнашга қўймаслигимиз керак", - дейди Облак.

Эслатиб ўтамиз, "Атлетико"га "Ливерпуль"га қарши ўйинда Жоау Феликс, Киран Триппьер ва Эктор Эррералар жароҳатлари туфайли ёрдам бера олишмайди.


Атлетико Мадрид

Сауль Ньигес - 4'

Лига Чемпионов УЕФА. Плей-офф . 1/8-тур

19/02/2020, 01:00

0
:
1
Тугади

Ливерпуль

Стадион: Estadio Wanda Metropolitano, 67443 томошабин

Бош ҳакам: Szymon Marciniak

45'
90'
4'  Сауль Ньигес
45'  Анхель Корреа
46'  Тома Лемар (Маркос Льоренте)
70'  Альваро Мората (Витоло)
77'  Анхель Корреа (Диего Коста)
40'  Садио Мане
46'  Садио Мане (Дивок Ориги)
59'  Джо Гомес
72'  Мохамед Салах (Алекс Окслейд-Чемберлен)
80'  Джордан Хендерсон (Джеймс Милнер)

Рейтинг: +14   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика