Облак ЛаЛигадаги 225-учрашувини ўтказди
02 май 2021 10:55
Янгиликлар
Облак ЛаЛигадаги 225-учрашувини ўтказди
"Атлетико" посбони Ян Облак Испания чемпионати доирасида "Эльче"га қарши баҳсда иштирок этди.
Шу орқали словениялик посбон ЛаЛигадаги 225-баҳсида иштирок этди. У клуб легионерлари қаторида бу борада учинчи ўринни эгалламоқда.
Энг кўп ўйин ўтказиш бўйича легионер - Диего Годин. Унинг ҳисобида 277 ўйин бор. Иккинчи поғонада эса Филипе Луис қайд этилган - 240 ўйин.
Облак ушбу мавсум 34 ўйиннинг 15тасида дарвозасидан гол ўтказиб юбормади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ЖЧ-2026га қуръа ташланди. Барча гуруҳлар маълум!
Эшитдик-да! Кападзе Ўзбекистон терма жамоасидан кетди
Плей-офф: "Қўқон-1912" ва "Машъал" Суперлигада қолди
Месси ўз рекордини янгилашда давом этмоқда
Фикрлар