Обамейянг Бундеслигада африкалик энг яхши тўпурарга айланди

10 дек 2017, 02:41
Дортмунднинг “Боруссия” клуби ҳужумчиси Пьер-Эмерик Обамейянг Бундеслиганинг 15-турида “Вердер” дарвозасини ишғол этди.

Бу 28 ёшли футболчининг Бундеслигадаги 97-голи бўлди. Шу тариқа Обамейянг Германия юқори дивизонида энг яхши африкалик тўпурарга айланди. “Вердер”га урган голи билан у ганалик ҳужумчи, “Айнтрахт”, “Гамбург” клубларида тўп тепган Тони Йебоа (96 гол)ни ортда қолдирди.

Эслатиб ўтамиз, ҳужумчи 2013 йилнинг ёзида Франциянинг “Сент-Этьен” клубидан Германияга кўчиб ўтганди.

Ўхшаш янгиликлар


Манба: championat.com

Сўнгги янгиликлар

Барча ›