

Эслатиб ўтамиз, ўйиндан сўнг Карвахал Ямалга кўп гапираётганини ишора қилганди. Кейинроқ ОАВ хабарларига кўра, "Реал Мадрид" ҳимоячисининг ишорасига жавобан, "блауграна" қанот ҳимоячиси масалани майдондан ташқарида ҳал қилишни таклиф қилган.
Овалленинг сўзларига кўра, Ямал Карвахалга нисбатан бундай гапларни айтмаган. Бунинг ўрнига 18 ёшли ҳужумчи "Жавоб ўйинида кўришгунча" деган.



