ОАВ Мессини таътил вақти ҳам таъқиб қилмоқда (фото)

Aslanov Jasurbek
14 июн 2017, 11:41
Айни дамда Европа чемпионатларида танаффус ва деярли кўплаб футболчилар таътилни оиласи билан ўтказиш учун ўз ватанига жўнаб кетишган.

"Gettyimages"га сурат юкловчи баъзи фотомуҳбирлар таътил вақтида ҳам жим ўтиришгани йўқ. Уларнинг айни дамдаги нишони Лионель Месси. Аргентиналик ҳозир жамоадоши Луис Суарес ва "Челси" ярим ҳимоячиси Сеск Фабрегас билан Ибица оролларида оилавий таътилга чиққан.


Улар "Seven C" номли яхтада дам олаётгани акс этган сурат кўплаб нашрларда чоп этилди.






Луис Суарес, Лионель Месси ва Сеск Фабрегас оилалари яқин дўст ҳисобланишади. Бир неча ҳафта олдин Месси ва Суареснинг аёллари ҳамкорликда оёқ кийимлари дўконини очишган эди.

Месси ва Суарес бизнес ҳамкорга айланишди (фото)

Ўхшаш янгиликлар


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Championat.asia

Сўнгги янгиликлар

Барча ›